Флорентино Перес бразилиялик дарвозабон учун 75 млн евро сарфлашга тайёр

Tolibjon Qosimov
16 фев 2018, 21:57
Мадриднинг "Реал" клуби "Рома" кипери Алиссон Бекер учун 75 миллион евро сарфлашга тайёр.

Бу ҳақда "Il Corriere della Serra" хабар берди. Манбанинг тасдиқлашича, агар "Реал" яна бир бор Давид Де Хеани харид қила олмаса, у ҳолда бор эътиборини "Рома" дарвозабони Алиссонни олишга қаратади.

Римликлар бразилиялик киперни 70 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бекерга бошқа бир даъвогар жамоа "Ливерпуль" ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Il Corriere della Serra