Флик: "Бу ажойиб янгилик"

Omonjon To`xtamirzayev
18 фев 2025, 11:57
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг Ла Лига доирасида "Райо Вальекано" устидан ғалаба қозонгани (1:0) ҳақида гапирди.

"Кучли рақибга қарши оғир ўйин бўлди. Биз жуда ҳам хурсандмиз. Футболчилар натижалае мамнун. Юзага келган вазиятдан барчамиз ташвишдамиз. Ўйлашимча, бугун биз ёмон ҳаракат қилмадик, лекин бундан ҳам яхшироқ ўйнай олишимизни биламан.

Улар тўққиз ўйиндан буён мағлуб бўлмаётганди ва бугунги ўйинни яхши учрашувлар қаторига қўша оламиз. Биз етакчи бўлиб олдик ва бу мухлислар учун ажойиб янгилик.

Бекор қилинган гол ("Барселона" дарвозасига урилган эди) эпизодини кўрмай қолдим. Чемпионатимизда "VAR" тизими бор ва мен унга ишонаман. Баҳсли вазиятларда фақат шуни айта оламан"

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳакамларнинг хатоларидан норозилиги туфайли "Реал" Ла Лигани тарк этмоқчилиги маълум қилинганди.  

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›