"Фиорентина" Заппакостага қизиқмоқда

Alisher
17 июл 2021, 12:37
"Челси" ҳимоячиси Давиде Заппакоста фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

29 ёшли италиялик футболчига "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда. Клуб янги мураббийи Винченцо Итальяно Заппакостанинг тажрибасини қадрлайди.

Футболчи ўтган мавсумни "Женоа"да ўтказди. Футболчи А Серия доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.

Заппакостанинг "Челси" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fiorentinanews.com