ФИФА ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширган мамлакатга тарихдаги энг юқори баллни қўйди

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2024, 14:49
ФИФА ЖЧ мезбонлиги учун курашда Саудия Арабистонига тарихдаги энг баланд баллни берди.

2023 йилнинг октябрида Саудия Арабистони турнирга мезбонлик қилиш учун ариза юборган эди. ФИФА мамлакат ЖЧ-2034 учун ягона даъвогар эканлигини тасдиқлади.

ФИФА турнир ўтказишни истаётган мамлакатнинг аризасига баҳо берган ҳисоботни эълон қилди.

Саудия Арабистони максимал олиш мумкин бўлган 500дан 419,8 балл тўплади - бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқори натижа.

ФИФА ҳисоботида, шунингдек, "инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ потенциал хавфларга" тегишли эътибор қаратиш зарурлиги айтилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FIFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›