UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  0 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  14 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3

Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Сурхон" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин қизил карточкага қадар давом этди деб ўйлайман. Тезкор гол туфайли ҳисобни очдик, ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо ўйинчимиз майдондан четлатилгач, ҳаммаси ўзгариб кетди. Биз кўпроқ орқага қайтиб ҳимояни ўйлай бошладик. Хатоларга йўл қўйдик ва бунинг натижасида биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.

Танаффус пайтида йигитларга керакли кўрсатмаларни бердик. Ҳужумга кўпроқ бориш ҳақида уқтирдик, чунки ҳадеб ҳимояланиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини тахмин қилгандик. Ўтказиб юборилган иккинчи гол эса умуман ортиқча бўлди. "Шўртан" охиригача характер кўрсатиб ғалабани илиб кетди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман, мухлисларимизга эса шунча узоқ масофа босиб бизни қўллашга келишгани учун миннатдорчилик билдираман.

- Россиялик Кирилл Колесниченко негадир кўринмай қолди?

- У биз билан хайрлашиб бошқа жамоага кетди. Шу боис у ҳақда гапиргандан маъни йўқ.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика