Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"
		
		22 июн 23:31
        Янгиликлар	
	 
				 
				Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"
- Ўйин қизил карточкага қадар давом этди деб ўйлайман. Тезкор гол туфайли ҳисобни очдик, ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо ўйинчимиз майдондан четлатилгач, ҳаммаси ўзгариб кетди. Биз кўпроқ орқага қайтиб ҳимояни ўйлай бошладик. Хатоларга йўл қўйдик ва бунинг натижасида биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.
Танаффус пайтида йигитларга керакли кўрсатмаларни бердик. Ҳужумга кўпроқ бориш ҳақида уқтирдик, чунки ҳадеб ҳимояланиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини тахмин қилгандик. Ўтказиб юборилган иккинчи гол эса умуман ортиқча бўлди. "Шўртан" охиригача характер кўрсатиб ғалабани илиб кетди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман, мухлисларимизга эса шунча узоқ масофа босиб бизни қўллашга келишгани учун миннатдорчилик билдираман.
- Россиялик Кирилл Колесниченко негадир кўринмай қолди?
- У биз билан хайрлашиб бошқа жамоага кетди. Шу боис у ҳақда гапиргандан маъни йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар