UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  2 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  28 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

Февзи Давлетов: "Артём Потапов "Сурхон" билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги борасида аниқ тўхтамга келамиз" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Артём Потапов "Сурхон" билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги борасида аниқ тўхтамга келамиз"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Февзи Давлетов фикрларини билдирди.

"Биринчи ўринда йигитларни ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бироз тетиклик ва тезлик етишмади. Йигитларга қанотларни ишга солишни айтдик. Рақиб кўпроқ марказга эътибор бераётганди. "Металлург" бизни яхши ўрганди ва иккинчи зонада кутиб олди. Қарши ҳужумга ўтишга интилди. Иккинчи бўлимда қизил карточкадан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Футболчилар керакли хулосаларни чиқаришди. Ўйлайманки, яхши ўйин ва дарс бўлди",- дейди Февзи Давлетов. 

- "Сурхон" бир киши кам ҳолатда ҳам характер кўрсата олди. Бундай паллада иккита нарса бош планга чиқади: мураббий тактикаси ва жисмоний устунлик. Сизларда қайси бири ўхшади?

- Рақиб юқори прессинг қилганида бизга қийин бўларди. Улар бизга енгиллик яратиб беришди. Ҳужум қилишга ҳам имконият берди. Жарима зарбасида ҳам шундай ҳолат.

- Журналистлар учун ажратилган худудда биринчи бўлимда Давлетов аут деб  бақириб ўтиришди?

- Буни эътиборга олиш керакмас. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши. Футбол 90 дақиқа ўйналади. 

- Аввалги матбуот анжуманида Сильванус Нимели масаласига нуқта қўйилди. Артём Потапов борасида ҳам якуний қарор қабул қилиндими?

- У жамоа билан шуғулланмоқда. Олдинда унинг келажаги ҳақида аниқ тўхтамга келамиз. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Жамоада қолишни истайдими ёки йўқ каби деталлар бор. Биринчи давра якунланишига яна 2 та ўйин қолди. Шундан сўнг маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика