Фернандеш: “Барча ундан Месси ва Роналду каби ўйинни кутади”

Eldor Akmurzayev
15 апр 2020, 20:30
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш мухлислар ва мутахассислар томонидан вақти-вақти билан танқид қилиб туриладиган Пол Погбанинг ёнини олди.

“34та баҳсда яхши ўйнаш мумкин, лекин бир ўйинда ёмон ҳаракат қиласиз ва буни барча эслаб қолади. Пол – топ даражадаги футболчи. “Манчестер Юнайтед" унинг учун катта пул тўлади, шу туфайли ундан кўп нарсани кутишади.

Барча Полнинг “Барселона”даги Месси ва “Ювентус”даги Роналду каби ўйнашини исташади, чунки мухлислар унинг бу фазилатларга эгалигини билишади”, дейди Бруну.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: manutd.com