UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  5 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  9 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  2 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4

Файзуллаев: "РПЛдаги бир жамоада ҳам сунъий майдон бор, аммо уники Туркманистонникидан анча яхшироқ" Янгиликлар

Файзуллаев: "РПЛдаги бир жамоада ҳам сунъий майдон бор, аммо уники Туркманистонникидан анча яхшироқ"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев бугун сайтимизга кечаги Туркманистон билан ўйин ва бўлажак Эрон билан баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Кечаги ўйин ҳақидаги фикрларингиз? Адашмасам, фаолиятингизда бундай тажриба илк бор бўлди.

— Авваламбор, бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. Жуда муҳим бўлган ўйинда ғалаба қозондик. Биринчи баҳсда ғалаба қозониш муҳим, сабаби бу жамоага ишонч беради. Сунъий майдонда ўйнаш профессионал футболчилар учун жуда қийин, чунки у жароҳат хавфини оширади. Шунга қарамасдан, кеча ирода кўрсатиб ғалаба қозондик ва асосийси уч очко.


— Фаолиятингизни Россияда давом эттирмоқдасиз. У ерда инфратузилма яхши бўлишига қарамай ҳаво жуда ҳам совуқ. Қишда ўйнаш қийин ва майдонларнинг ҳолати ҳам ёмонлашади. Туркманистондаги майдон билан Россиянинг қишида майдонда футбол ўйнашнинг фарки борми, қайси бири қийинроқ?

— Ҳали Россиянинг қишида ўйнаб кўрмадим (кулади). У ерда фақатгина "Оренбург"да сунъий майдон бор, аммо унинг ҳолати кечаги Туркманистонникидан анчагина яхши ва ўйнашга қулайроқ.


— Кейинги баҳс 5 кундан сўнг Эронга қарши бўлиб ўтади. Ўйинга қандай тайёргарлик кўряпсизлар?

— Кеча учиб келдик ва бугун тикланиш жараёнини бошладик. Кучни қайтариб олиш керак ва шундан сўнг Эронга қарши тайёргарликни бошлаймиз.


— Биламизки, Эрон гавдали ҳимоячиларга эга. Уларга қарши қандайдир тактика ишлаб чиқиляптими?

— Секин-аста Эронга қарши тайёргарликни бошлаймиз ва ўйинларни ўрганиб чиқамиз. Бу борада жамоамиз мураббийи кўрсатмаларини беради ва шунга қараб тактика қўллаймиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика