UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Моуриньо "Барселона"га қарши баҳсдан сўнг нима деди?  0 11:36Вальверде: "Барселона" Чемпионлар лигасида МЮ билан тўқнаш келишини истамаган бўлардим"  2 11:34"Милан"нинг мавсумдаги илк расмий ўйин учун қайдномаси, унда Бонуччи йўқ   4 11:00ПСЖ Неймарнинг 222 млн. евролик нархини камайтирмоқчи  16 10:54"International Champions Cup". Гвардиоланинг "Сити"си "Реал"ни "савалади" + ФОТО ва ВИДЕО  38 10:51«Сампдория» нима учун Уилшерни сотиб олиш фикридан қайтди?  0 10:29Спорт. Макгрегор Тайсонни "ўғлим" деб атади, кикбокс бўйича Ўзбекистон чемпионати қачон ва қаерда бўлиши маълум  10 10:08КОНКАКАФ кубоги. Финалда АҚШ Ямайкани мағлуб этди  0 09:40Ёзда келган етти "қалдирғоч"   8 09:28Давралар оралиғида "Динамо"га кимлар келди-ю, кимлар кетди?   9 09:25Ули Хенесс: «Бавария» бу аҳмоқона ишни қилмайди»  7 09:10Икки "зодагон" бир расмда. Қайси бири буюкроқ? ФОТО  23 08:50МЮ: Перишич бўлмаса Форсберг учун 50 млн евро  6 08:26"Андижон" "Норин"ни йирик ҳисобда енгди  8 08:18International Champions Cup. «Ювентус» ПСЖни таслим қилди ВИДЕО  4

25 ноя 16:10
Янгиликлар

Фарҳод Тожиев: ОЧЛда "Локомотив"га ёрдам бермоқчиман

Кеча Германиядан қайтиб келган Фарҳод Тожиевдан соғлиғини билиш мақсадида у билан боғландик.
"Ўзимни анча яхши ҳис этяпман. Аввало "Локомотив" раҳбарларига ўзимнинг катта миннатдорчилигимни билдириб ўтсам. Оғир жароҳат олишимга қарамай, менга жамоанинг тўлақонли аъзоси сифатида қарадилар ва маошимни ўз вақтида бериб бордилар. Ундан ташқари икки маротаба Германияда бўлиб қайтдим. Барча харажатларни клуб ўз зиммасига олди. Бу эса менга қўшимча куч бўлди ва улар олдидаги вазифамни адо этиш учун тезроқ соғайишга ҳаракат қилдим. 2 ҳафтадан кейин югуришни бошлайман. 20 декабрдан кейин эса тўлиқ жамоа машғулотларида иштирок этишим мумкин", - дейди Тожиевларнинг кенжаси.

- Соғайиш жараёнида муаммолар бўлмадими?
- Аслида 1 ҳафта аввал қайтишим керак эди. Лекин ҳа деганда аҳволим ўнгланавермагач, шифокорлар яна бир бор жиддий кўрикдан ўтказдилар. Кейин ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Оёғимдаги оғриқ ҳам йўқолди. Ўйлайманки, янги мавсумнинг илк ўйинларигача тайёр бўламан.

- ОЧЛда катта эҳтимол билан 1+2 йўлланмасига эга бўляпмиз...
- Йўғ-е? Унда биздан икка карра яхши тайёргарлик кўриш талаб қилинар экан. Гарчанд "Локомотив" билан шартномам якунига етган бўлса-да, бу жамоа раҳбариятининг олдида яхши ўйинларим билан жавоб қайтаришим керак. Улар оғир дамларда мени ташлаб қўйишмади. Шунинг учун бошқа жамоа ҳақида ўйламасдан, "Локомотив"ни ОЧЛ гуруҳ ўйинларига олиб чиқиш учун меҳнат қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  80
Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШ турнеси доирасида Лос-Анжелесда ...  66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: