UZ

Сўнгги янгиликлар

24 дек 12:23
Янгиликлар

Фарҳод Магометов: "Олий лигада клублар сонини оширишга тайёр эмасмиз"

Бугун олий лига-2014га қуръа ташлаш маросимидан сўнг журналистлар ПФЛ директорига ўз саволллари ва таклифлари билан мурожаат қилишди.
Жумладан олий лигада жамоалар сонини ошириш бўйича таклиф берилди.

Фарҳод Магометов: "2018 йилгача бўлган режамизда олий лига клублари сонини ошириш кўзда тутилган, аммо айни пайтда бунга тайёр эмасмиз. Клублар сонини оширганимиз билан, клублар аҳволи, ҳолати бунга жавоб бермайди. Масалан, “Шўртан" ва "Гулистон" 2013 йилги мавсумни баъзўр тугатишди. Бундай клублар олий лигага керакми?! Агар клублар тайёр бўлса, биз лига иштирокчилари сонини 16та эмас, 20тагача ҳам кўпайтирамиз".

Бундан ташқари олий лига клублари стадионида симсиз интернет (Wi-fi) бўлмаса бу клубларни жаримага тортиш таклифи берилди.

Фарҳод Магометов: “Стадионларда симсиз интернет бўлиши кераклиги талабларга киритилган, лицензиялаш ҳужжатларида ҳам ушбу талаб мавжуд. Олий лига клублари вакиллари ўз стадионингизда интернет бўлишини таъминланг”.

Янги йилда бир клубнинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага чақирилса, клуб ўйин санасини ўзгартириш бўйича ПФЛга илтимос билан чиқишга ҳақли. Агар клубнинг беш нафар футболчиси олимпия терма жамоага чақирув олса, бу клуб ўйин санасини ўзгартириш бўйича ПФЛга илтимос билан чиқиши мумкин.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  107
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  92
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
Европа лигаси. Бугун финал! Европа лигаси. Бугун финал!
Бугун Европа лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.  51
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: