UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  4 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  30 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Фарҳод Магометов: "Ачинарлиси, айрим клубларимиз ҳали ҳам лицензиялаш нима эканлигини тушуниб етишмаяпти" Янгиликлар

Фарҳод Магометов: "Ачинарлиси, айрим клубларимиз ҳали ҳам лицензиялаш нима эканлигини тушуниб етишмаяпти"

2014 йил ПФЛ олий лига клубларига янада қаттиқроқ талаблар қўймоқчи. Бу ҳақда ПФЛ директори Фарҳод Магометов қуйидагиларни айтиб ўтди.
"Аксарият клубларимизда соҳанинг малакали, ўз ишини биладиган кадрлари етишмаяпти. Битта одам бир нечта мутахассиснинг ишини бажаряпти. Бундай бўлиши мумкинми? Ваҳоланки, ўзининг ишини эплай олмайди. Шу пайтгача клубларга ён босиб, вазият ўзгариб қолар, деб илтифот кўрсатиб келдик. Бу ёғига энди шафқат йўқ. Бу ерда клуб раҳбарлари ҳам ўтиришибди. Ўз клубларингизнинг моддий техник базасини яхшиламас экансиз, ПФЛ томонидан жиддий чоралар қўлланилади. Катта миқдордаги жарималар солинади, очколар олиб қўйилади ва хатто чемпионатдан ҳам четлатилади. Мен сизларга бу нарсани кафолат бераман. Сизларнинг айбингиз билан ОЧЛдаги ўринларимиз йилдан-йилга камайиб кетяпти. Тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида тўртта клуб билан ҳам иштирок этгандик. Бу йил бор-йўғи битта жамоамизга гуруҳдан жой ажратилди. қолган иккита клубимиз «плей-офф»да қатнашишади. Бу 50га 50 дегани. Мабодо, «Насаф» ва «Локомотив» гуруҳ босқичига чиқа олишмаса, бу футболимиз учун каттагина минус бўлади. Ачинарлиси, айрим клубларимиз ҳали ҳам лицензиялаш нима эканлигини тушуниб етишмаяпти. Тушуниш учун футболни биладиган кадрлар керак. Клубларимизда маркетинг бўлими умуман ишламаяпти. Маркетнинг ўзи нима эканлигини билмайдиган клублар ҳам бор", - дейди Фарҳод Магометов.

"Тушунамиз, кимгадир яхши ҳомий бириктирилган, айрим клубларимизнинг ҳомийлари ўртача. Лекин имкон қадар сизларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. Сизлар ҳам ким бизга ёрдам берар экан, деб қараб турманглар-да! Озгина бўлса-да, ўзингизни ўзингиз таъминлашга ҳаракат қилиб кўринглар. Маркетингни кучайтиринглар. «Бухоро» клубининг бир футболчидан 4 йил олдинги қарзи ҳам бор эди. Олти очко олиб ташлаймиз, дегандик, дарров қарзини узди. Демак, пул бор экан-ку! ПФЛ аввалги қарздорликларни унутиб юборади, деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз. Ҳаммаси назорат остида турибди. Клублар раҳбарларига яна бир талабим - футболчилар билан шартнома имзолаётганда ҳужжатлаштириш жараёнига жиддий эътибор қаратинг. Бўш қоғозга қўл қўйдириб олиб, у ерга ўзингиз истаган суммани ёзиш ҳолатларини бошқа кўрмайлик. Шундай ҳолатлар рўй бергани учун сизларни сўнгги бор огоҳлантираман. ПФЛда рўйхатдан ўтказилмаган ва бизнинг муҳр бўлмаган ҳар қандай ҳужжат ноқонуний деб топилади. Бу эса қонунга кўра жавобгарликка тортилади. Қандай жавобгарлик эканлигини айтишим шарт бўлмаса керак. Бунинг учун малакали юристларни ишга олинглар. Биз қайси жамоанинг нима билан шуғулланаётганини жуда яхши биламиз. Шундай экан, қадамингизни ўйлаб ташланг", - деб ўз фикрларини билдирди ПФЛ раҳбари.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика