

"Ўйинни оғир кечганини барча кўрди. 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб туриб, ўйин якунида Артур Юнусовнинг чиройли голи эвазига ҳисобни тенглаштира олдик.
Финал? Мана Таиланд устидан ғалаба қозондик. Финалда қайси терма жамоага қарши ўйин ўтказишимизнинг фарқи йўқ", дейди Фарҳод Абдумавлонов.




