UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа Лигаси. ЦСКА меҳмонда ўйнамоқда ва параллель равишда 8та баҳс ўтказилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00Европа Лигаси. МЮ уйда "Остона"ни қабул қилмоқда, "Рома" – "Истанбул" ва "Вулверхэмптон" – "Брага" учрашувлари ҳам бошланди (онлайн ҳисоб)  7 23:45Европа Лигаси. "Краснодар" тор-мор этилди, "Арсенал", "Севилья" меҳмонда йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  7 23:40U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "I", "J", "K" гуруҳларидаги вазият  0 23:26U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "E", "F", "G", "H" гуруҳларидаги вазият  0 23:15Европа Лигаси. МЮ – "Остона", "Рома" – "Истанбул" ва қолган учрашувларнинг асосий таркиблари эълон қилинди   2 23:12U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "A", "B", "C", "D" гуруҳларидаги вазият  5 22:50Ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ. ПСЖ – "Реал" ўртасидаги тўқнашувда Симонс гол урди   5 22:30Олтин тўп-2019. Янги номинация … Даъвогарларнинг номи қачон эълон қилиниши ҳамда тақдирлаш маросими ўтказиладиган сана маълум бўлди  24 21:50Кака: "Неймар ПСЖ етакчиси бўлиши мумкин. У ажойиб мавсум ўтказмоқда"  2 21:10Европа лигаси. 11 та учрашувнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди  1 20:56Европа лигасининг янги мавсуми бошланмоқда, "Айнтрахт" - "Арсенал" учрашувининг асосий таркиблари маълум  2 20:50Бербатов футболчилик фаолиятини якунлади  6 20:25Карикатура: "Барселона" қутқарувчиси  7 20:05Фернандиньо: "Мавсум бошидан бери ҳимоячи сифатида ўйнашга тайёрланяпман"  3

Фарҳод Абдуллаев Тайландда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди Янгиликлар

Фарҳод Абдуллаев Тайландда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди

ФИФА инструктори, ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев Тайландда IFAB техник директори Дэвид Эллери билан VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди.

Бунгача улар Қатарда ФИФА инструкторлари учун семинар олиб боришганди. VAR тизимини ишга туширишда техник имкониятлардан ташқари, ҳакамларни ушбу тизим бўйича ишлашга ўргатиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

IFAB техник директори Дэвид Эллери семинар давомида VAR тизимини ишга туширишнинг 5та босқичи ҳақида маълумот бериб ўтди. VAR тизими бўйича ишлайдиган ҳакамларни лицензиялаш жараёни 9 ой давом этиб, барча ҳаракатлар ФИФА инструкторини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ФИФА инструктори сифатида семинар қатнашчилари билан амалий ва назарий машғулотлар олиб борди. Машғулотлар VAR тизими ҳаками ва ҳакам ёрдамчилари билан майдонда футболчилар иштирокида ҳамда хонада VAR тренажёрларида амалга оширилди.


VAR тизимини амалда қўллаш бўйича келгуси семинар март ойи охирида Қатарда бўлиб ўтади. Унда Фарҳод Абдуллаев билан биргаликда Хорхе Ларрионда (Уругвай) ва Майк Вандеррост (Голландия) ҳакамларга таълим беришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг