UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  1 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  3 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  13 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди Янгиликлар

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони майдонида "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва спорт мусобақаларини ўтказиш орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур футбол учрашувида Марғилон ва Қўқон шаҳарларидан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари иштирок этдилар. Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ташаббуси остида ташкил этилган футбол учрашуви Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ўтказилди.

Қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган баҳсда Марғилон  шаҳридан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари қўқонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Мусобақа якунида мазкур футбол учрашуви иштирокчиларига мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Шунингдек, футбол учрашуви якунида Фарғона футбол академиясининг 2005-йилда туғилган футболчилари республика чемпионлигини қўлга киритганликлари учун вилоят ҳокимлигининг махсус совғалари топширилди.


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика