UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  4 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  32 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2018” кундалиги: Тўртинчи кун Янгиликлар

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2018” кундалиги: Тўртинчи кун

Фарғонадаги халқаро мусобақанинг тўртинчи куни ҳам ортда қолди. Кеча “Б” ва “С” гуруҳларида навбатдаги иккинчи тур ўйинлари ўтказилди.

Унда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилганини айтиш жоиз.

“ТОШЛОҚ” ГУРУҲ ПЕШҚАДАМИ

Тошлиқлар ҳам “Вилоят ҳоким кубоги-2018”да муваффақиятли иштирок этишмоқда. Азиз Мамажонов шогирдлари “Б” гуруҳидаги биринчи учрашувда “Нефтчи-2” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Ягона гол Жаҳонгир Юсубжонов ҳисобига ёзилди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“Б” гуруҳи
2-тур
“Тошлоқ” – “Нефтчи-2” – 1:0
Гол: 
Жаҳонгир Юсубжонов.
“Тошлоқ”: Ғани Қобилжонов, Лочин Исроилов, Жаҳонгир Юсубжонов, Миркомил Асқаралиев, Достон Турсунзода, Салоҳиддин Ортиқов, Сардор Соипов, Зафар Турсунов, Жасур Холматов, Аброр Ҳамидхўжаев, Аҳрор Шарипов.
Захира: Рустам Ҳошимов,  Бобур Муҳамаджонов, Мансур Солиев, Ғайрат Султонов, Асил Мўйдинов, Жалол Дадажонов, Давлат Каримжонов.
“Нефтчи-2”: Шаҳзод Зайлобиддинов, Шоҳжаҳон Рўзиматов, Аслиддин Тоштемиров, Бобур Муқимов, Жавоҳир Юсупов, Оллоберди Эргашев, Элёр Муқимов, Муҳаммад Қурбонов, Асад Давронов, Азиз Раҳмонов, Дониёр Мадаминов.
Захира: Расул Абдумўминов, Шахбоз Абдураимов,  Муҳаммадқодир Парпиев, Бобурмирзо Солижонов, Асадбек Ҳафизжонов, Асилбек Омонбеков, Бекзод Ҳамидов.


“ЁЗЁВОН ЛОЧИНЛАРИ” МАҒЛУБ

Ушбу гуруҳнинг иккинчи учрашувида Андижоннинг “Ўз Тонг Конг Хо” жамоаси “Ёзёвон лочинлари”га қарши майдонга тушди. Тенг курашлар остида ўтган ўйинда Ориф Маматказин шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“Б” гуруҳи
2-тур
“Ўз Тонг Конг Хо” – “Ёзёвон лочинлари” – 2:1
“Ўз Тонг Конг Хо”: 
А. Обобакиров, М. Юлдашев, Б. Исмоилов, Ш. Рўзиев, А. Абдуллаев, А. Ишимов, А. Абдуқодиров, А. Арзиев, Ш. Обидов, А. Салоҳиддинов, А. Юлдашев.
“Ёзёвон лочинлари”: Б. Йигиталиев, У. Ҳошимов, З. Исмоилов, Б. Абдулажонов, Ш. Абдураҳмонов, А. Абдулҳақов, Ш. Ибрагимов, А. Маҳмудов, З. Нурматов, А. Маткаримов, Ш. Мухторалиев.

2-турдан кейинги вазият

“Б” гуруҳи тақвимида ўзгариш содир бўлди. Қуйида ушбу ўзгаришлар билан таништириб ўтамиз.

3-тур
2 февраль

Нефтчи – 2 – Ўз Тонг Конг Хо   Нефтчи СК стадиони соат 11:00
Навбаҳор – Тошлоқ                     Нефтчи СК стадиони соат 15:00
Ёзёвон лочинлари дам олади

 

4-тур
4 февраль

Ёзёвон лочинлари – Тошлоқ           Нефтчи СК стадиони соат 11:00
Навбаҳор – Нефтчи-2                      Нефтчи СК стадиони соат 15:00
Ўз Тонг Конг Хо дам олади

 

5-тур
6 февраль

Ёзёвон лочинлари – Нефтчи-2       Нефтчи СК стадиони соат 11:00
Ўз Тонг Конг Хо  – Навбаҳор         Нефтчи СК стадиони соат 15:00
Тошлоқ дам олади.

 
ИРОДАЛИ ҒАЛАБА

Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги "Қўқон-1912" ўринбосарлари “Вилоят ҳоким кубоги-2018”да иродали ғалабани қўлга киритишди. Ёшларимиз учун “Зомин”га қарши кечган учрашув муваффақиятсиз бошланганига қарамай, вакилларимиз ғалабани ўзлари томон ағдаришга эришдилар.

11-дақиқада ҳимоячилар ўз жарима майдончалари ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам дарвоз томон пенальти белгилади. Д. Тошматов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Дилшод Баратов мувозанатни тиклади.

Танаффусдан кейин ташаббусга эга бўлган "Қўқон-1912" ўринбосарлари “Зомин” дарвозасига яна иккита тўп киритишга эришдилар. Иқбол Маликжонов ва Иброҳим Усмоновлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Мазкур ғалабадан кейин "Қўқон-1912" ўринбосарлари очколари сони олтитаг етди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“С” гуруҳи
2-тур
“Қўқон-1912-2” –  “Зомин” – 3:1 (1:1)
Бош ҳакам:
О. Тўйчибоев.
Голлар: Дилшод Баратов, Иқбол Маликжонов, Иброҳим Усмонов. – Д. Тошматов (пен).
“Қўқон-1912-2”: Ислом Абдуллаев, Дониёр Тўлашев,  Дилшод Баратов, Бахтиёр Абдубаннонов, Хуршид Мухторов, Иқбол Маликжонов, Рамз Исақов, Достон Мелиқўзиев, Иброҳим Бозоров, Маъмур Раҳимов, Мўмин Содиқжонов.
Захира: Муҳаммадали Собиров, Сардор Исақов, Иброҳим Аҳмаджонов, Исмоил Толипов, Иброҳим Усмонов, Хуршид Асқаралиев, Беҳзод Каримов.
“Зомин”: О. Саъдиев, Ш. Садриддинов, А. Абдуллаев, Э. Каримов, У. Набиев, Т. Ҳамдамов, А. Турсунқулов, Н. Камолов, Н. Ибрагимов, Д. Тошматов, У. Бобоназаров.
Захира: Л. Файзуллаев, С. Мамасодиқов, Ж. Мусажонов.


“ТУРОН”НИНГ МУВАФФАҚИЯТИ

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоаси “Андижон” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Тажрибали Баҳром Ҳакимов бошқараётган ушбу жамоа мазмунли футбол намойиш этаётганини таъкидлаш жоиз.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“С” гуруҳи
2-тур
“Турон” –  “Андижон” – 2:0

 

2-турдан кейинги вазият


Яна бир марказий ўйин

Бугун асосий таркибимиз “А” гуруҳида пешқадамлик қилаётган Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув  Фарғона давлат университетига қарашли спорт мажмуаси (ФарДУ стадионида) соат 11:00да бошланади.


Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:
“А” гуруҳи
3-тур
1 февраль (пайшанба)

Қўқон-1912 – Истиқлол    ФарДУ стадиони  соат 11:00
Ўш – Машъал   ФарДУ стадиони  соат 15:00
Нефтчи – Цементчи    Нефтчи СК    соат 15:00



Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика