Фарғона вилоят ҳокими кубогида Тожикистон ва Қирғизистон клублари қатнашиши мумкин

Narzulla Saydullayev
20 янв 2018, 16:25
Хабарингиз бор, ҳар йили Фарғонада анъанавий тарзда “Вилоят Ҳоким Кубоги” мусобақаси ўтказилиб келинади.

Бу йилги турнир олдинги йиллардан бироз фарқ қилиши мумкин. Аниқроғи, 28 январь куни старт олиши кутилаётган мусобақа халқаро турнир мақомини олиши кутилмоқда. Айни дамда мусобақа ташкилотчилари Тожикистон ва Қирғизистон клублари билан музокара олиб боришмоқда. Агар келишувга эришилса, “Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2018”да қўшни республика жамоалари ҳам қатнашишади.

Бундан ташқари, турнирда Ўзбекистон Суперлигаси ва Про-лигаси жамоалари иштирок этишади. Тез кунда турнир иштиорокчилари ва тақвими эълон қилинади.
Айтганча, Фарғона вилояти футбол федерацияси ушбу мусобақанинг савиясини ошириш борасида кенг куламли ишларни амалга оширишмоқда. Шунинг учун мусобақада қатнашиш истагида бўлган Суперлига ва Про-лига клублари Фарғона вилояти футбол федерациясига мурожаат этишлари мумкин.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz