UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  19 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  164 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  8 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

“Шўртан” — “Вилоят Ҳокими” Кубоги соҳиби! Янгиликлар

“Шўртан” — “Вилоят Ҳокими” Кубоги соҳиби!

Теглар :  "Шўртан"ШГКМ
Бугун Қарши Давлат Университети сунъий қопламали майдонида севимли жамоамиз “Ҳоким Кубоги” финалида яна бир Ғузор жамоаси ШГКМ билан беллашди. Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган беллашувда ғолиблар қўшимча бўлимларда аниқланди.

Дастлаб 3-ўрин учун курашишга киришган “Юниред” ва “Микрокредитбанк” жамоалари ўртасидаги беллашувда тошкентликлар 2:4 ҳисобида ғалаба қозонишди ва мусобақанинг 3-ўринини эгаллашди.

Бош соврин учун севимли жамоамиз Ғузорнинг яна бир жамоаси ШГКМ билан беллашди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда дастлаб вакилларимиз ҳисоб очишди. 55-дақиқада Муҳриддин Зоиров ҳисобни очди — 1:0. Аммо орадан кўп ўтмай 63-дақиқада Фахриддин Норпўлатов ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланди. 97-дақиқада Бекзод Сувонов ғалаба тўпини киритди.

Бу мусобақа янги футбол мавсуми старти олдидан жамоамиз учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. 

Тақдирлаш маросимида “Шўртан” профессионал футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулин, “Насаф” футбол клубининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Эгамбердиевлар иштирок этишди.

Мусобақа сўнггида жамоамизга Қашқадарё Вилояти Ҳокими Кубоги ҳамда мусобақани ўтказишда ёрдам берганлиги учун “Шўртан” футбол клубининг бош менеджери Шамил Ярулин махсус ташаккурнома билан тақдирланди. Ғолиблар қиммат баҳо совғалар билан топширилди.

Қарши. 25.02.2023

“Шўртан” — ШГКМ 2:1

Голлар: М. Зоиров 55ʼ, Б. Сувонов 97ʼ, — Ф. Норпўлатов 63ʼ

Бош ҳакам: Комилжон Расулов.

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Лазиз Абдураупов.

Захира ҳаками: Элнур Дониёров

“Шўртан”: 25. Шерзод Абдураимов, 3. Ҳожиакбар Юнусов, 19. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 21. Азамат Абдураимов, 97. Жамшид Қобулов, 30. Жасур Умаров, 27. Аброр Саримсоқов, 76, Сардор Теляков, 7. Бекзод Сувонов, 17. Жавоҳир Ҳасанов, 10. Муҳриддин Зоиров.

Захира: 1. Амир Лутфуллаев, 71. Суҳроб Эшбоев, 5. Жаҳон Ҳусанов, 9. Жаҳон Сафаров, 6. Шаҳбоз Нуриддинов, 20. Бобур Давлатов, 8. Зафар Полвонов, 11. Асадбек Самариддинов.

ШГКМ: 1. Асадулло Полвонов, 5. Ахрор Ҳамраев, 18. Санжар Тўрақулов, 4. Шаҳзод Абдуваитов, 6. Элбек Отақулов, 15. Фаҳриддин Норпўлатов, 77. Аслиддин Лутфуллоев, 23. Фарҳод Намозов, 10. Элнур Жорияқулов, 7. Анвар Шомуродов, 11. Сайфулло Шодмонов.

Захира: 12. Фурқат Равшанов, 13. Беҳруз Собиров, 8. Бахтиёр Бўриев, 3. Бунёд Исмоилов, 17. Алибек Давлатов, 2. Отабек Худойбердиев, 14. Шерали Жўраев, 20. Мавлон Абдуллаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика