

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клублар келишувга эришишди ва керакли ҳужжатларни имзолаш қолди. Унга кўра, ўйинчининг нархи 2,7–3,7 миллион еврони ташкил этади.
28 ёшли нидерландиялик яқин вақтларда тиббий текширувдан ўтиш учун Мадридга йўл олади. Футболчи шундан сўнг 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади.
Депай жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида Ла Лига ва Чемпионлар лигасида учта ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.



