Фабрегас: "Шу мавсумга қадар де Брюйне ҳақида деярли ҳеч нима билмасдим"

Tolibjon Qosimov
27 апр 2016, 12:55
"Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас "Манчестер Сити" вакили Кевин де Брюйненинг ўйинини мақтади.
Испанияликнинг сўзларига кўра, у белгиялик ҳақида шу мавсумга қадар жуда кам билган.

"Мен бу футболчининг ўйинидан қойил қолдимми? Ҳа, сабаби у ҳақида мавсум бошлангунга қадар деярли билмасдим. Кевин охирги бир неча йилни ўтказган Германия чемпионатини унчалик кузатиб бормайман. Шунинг учун ҳам у мени ҳайрон қолдирди, унинг бундай юқори даражадаги футболчи эканлигини билмасдим", - деб айтиб ўтди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, де Брюйне "Манчестер Сити"га ўтган ёз "Вольфсбург"дан ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: goal.com