UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  3 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  0 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  61

Европа лигаси. "Милан" "Олд Траффорд"да сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Европа лигаси. "Милан" "Олд Траффорд"да сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Европа лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Милан" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед (Англия) – Милан (Италия) 1:1

Гол: Диалло (50, 1:0), Кьер (90+2, 1:1).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Байи, Уан-Биссака (Шоу, 74), Магуайр, Теллес, Бруну Фернандеш (Фред, 74), Жеймс (Уильямс, 74), Мактомини, Матич, Гринвуд, Марсьяль (Диалло, 46).

Милан – Доннарумма, Томори, Диогу Далот, Кьер, Калабрия (Калулу, 74), Мейте, Кессиэ, Салемакерс (Кастильехо, 69), Крунич, Браим Диас (Тонали, 69), Рафаэл Леау.

Огоҳлантириш: Салемакерс (18), Мактомини (55).

Манчестер Юнайтед

Амад Диало - 50'

Лига Европы. Плей-офф . 1/8-тур

11/03/2021, 22:55

1
:
1
Тугади

Милан

Симон Кьер - 90'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
46'  Антони Марсьяль (Амад Диало)
50'  Амад Диало
50'  Бруну Фернандеш
55'  Скотт Мактоминей
74'  Бруну Фернандеш (Фред)
74'  Дэниел Джеймс (Люк Шоу)
74'  Аарон Уан-Биссака (Брэндон Уильямс)
12'  Франк Кессье
19'  Алексис Салемакерс
69'  Браим Диас (Сандро Тонали)
69'  Алексис Салемакерс (Саму Кастильехо)
74'  Давиде Калабрия (Пьер Калулу)
90'  Симон Кьер
90'  Раде Крунич

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ажойиб ўйин бўлди. Натижа ҳам ўйинга мос!

90+2. ГООООООЛЛЛЛ!!! Кьер бурчакдан оширилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. Гринвуд "Милан" жарима майдончаси ичига кириб бораётганди. Томори вазиятни бартараф қилди.

84. Круничнинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

83. УХХХХ!! Крунич МЮ жарима майдончаси ёнида Мактомини томонидан йиқитилди. Хавфли жарима зарбаси.

75. МЮ таркибида уч ўзгариш бўлди. Қизиғи, Шоу ва Уильямс чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Майдонда уч нафар чап қанот ҳимоячилари ўйнамоқда ҳозир.

72. ИЕЕЕЕ!! Нималар бўляпти?! Жеймс бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади...

65. ЗАРБААААА!! Крунич боши билан зарба берди. Гол уриш учун идеал вазият юзага келганди. Иккинчи темпда эса Салемакерснинг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

63. Круничнинг зарбаси ноаниқ кетди.

58. ЗАРБАААА!!! Кессьенинг кучли зарбасини Хендерсон бурчакка чиқариб юборди.

55. "Милан" босимни бошламоқда.

53. УХХХ!! Калабриянинг хатосидан кейин Жеймс яхши вазиятга чиқиб борди. Аммо зарбасини Калабриянинг ўзи қайтарди.

50. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! ДИАЛЛООООО!!!! АМААААДДДД!!!! ДЕБЮТ ГООООЛЛЛ!!! Брунудан супер пасс!!!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

41. Ўйинда жуда кўп кичик паслар бўлмоқда. Шу сабабдан вазиятлар кўрмаяпмиз.

39. ИЕЕЕЕ!!! Магуайр 40 сантиметрдан дарвозани ишғол қила олмади.

37. Теллеснинг жаримадан йўллаган зарбасини жонли девор тўхтатди.

36. УХХХХХ!! Фернандеш "Милан" жарима майдончаси ёнида йиқитилди!

31. ЗАРБАААААААА!!! Салемакерснинг кучли зарбасини Хендерсон қийинчилик билан қайтарди.

26. "Милан"да яхши имконият бўлганди. Аммо Круничнинг зарбаси рақибига тегиб, Хендерсоннинг қўлларига бориб тушди.

25. Ўйин жуда паст темп билан ўтмоқда.

19. УХХХХХХ!!! Теллес жаримадан тўғри дарвоза томон тўпни тепди. Ноаниқ.

18. Теллесни йиқитгани учун Салемакерс огоҳлантирилди.

15. УХХХХХ!! Салемакерс рақиб пости ёнидаги Леау томон тўпни узатди. Аммо форвард тўпга ета олмади.

13. ЙЎҚҚ! ВАР ишга тушди. Кессье тўпни қўли билан ўйнагани учун фол белгиланди.

11. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Кессьедан ажойиб ва супер гол!!!

10. Круничнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

8. ЗАРБАААААА!! Марсьялнинг кучли зарбасини Доннарумма қайтарди!

5. ГОООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎҚҚҚҚ!!! Леау оффсайдда  қолиб кетган экан.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га, жаҳон футболи тарихидаги классик учрашувлардан бирини томоша қилишга таклиф қиламиз. Баҳсни сизлар билан "Манчестер Юнайтед" ва "Милан"нинг ашаддий ишқибози Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика