UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  9 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  23 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  20 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  383

Евро-2024. Германия - Венгрия. Превью Янгиликлар

Евро-2024. Германия - Венгрия. Превью

Бугун Европа чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия - Венгрия учрашуви ўтказилади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Германия Мюнхенда Шотландияни тор-мор этиб, турнирни ишончли тарзда бошлади. Ёш ўйинчилар Флориан Вирц ва Жамол Мусиала Стив Кларк қўл остидаги жамоага қарши ажойиб ўйин кўрсатди. Тони Кроос ҳам марказий зонада устворлик кўрсатди. Уч карра қитъа чемпионлари мусобақа тарихида дастлабки ўйинда саккизинчи марта ғалаба қозонган ҳолда рекорд қайд этди. Юлиан Нагельсманн жамоаси билан барча рақиблар ҳисоблашиши керак бўлади. Гарчи венгрлар сўнгги учрашувда ғалаба қозонмаган бўлса ҳам, икки йил муқаддам Миллатлар Лигасида Германияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Венгрлар Германияга қарши сўнгги уч учрашувда мағлубиятга учрамади. Ўтган Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Венгрлар Миллатлар Лигасида ҳам ўз уйларида очко олишга эришган. Венгрия бош мураббийи Марко Росси Швейцарияга қарши ўйинда шогирдлари кўп хатога йўл қўйганини тан олди. Аммо жамоанинг етакчи рақибларга қарши ажойиб ўйин кўрсатиши мумкинлигини ҳисобга олсак, немислар бу ўйинга жиддий бош қотириши керак бўлади.

Тахминий таркиблар

Германия: Нойер; Киммих, Рюдигер, Та, Миттельштедт; Андрих, Кроос; Мусиала, Гюндоган, Вирц; Хаверц

Венгрия: Гулачи; Ланг, Орбан, Салаи; Фиола, Адам Надь, Шефер, Керкез; Шаллаи, Собоcлаи; Варга

Охирги натижалар

Германия

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒҒДҒҒМ

Венгрия

Охирги натижалар: МДҒММД

Мутахассислар фикри

Германиялик мухбир Фил Ребер

Шотландларга қарши ўйинда танланган тактика идеал ишлади. Эндиликда мезбонлар ўзлари учун ноқулай рақибга қарши ўйинда ҳам муваффақият қозонишга ҳаракат қилишади. Мухлислар севимли жамоасини ўз яшил майдонларида ўтказиладиган турнирда 2006 йилги жаҳон чемпионатидаги каби узоққа боришини кутмоқда (шу асосда "Германия. Ёзги эртак" ҳужжатли фильми ишланган эди). Эндиликда Бастиан Швайнштайгер ва Лука Подольскининг ролини Флориан Вирц ва Жамол Мусиала ўз зиммаларига олиши мумкин.

Венгриялик мухбир Энди Кларк

Венгрия Швейцарияга қарши биринчи ўйинда рақибга ҳаддан ташқари кўп "совға" тақдим этди ва Мюнхенда Шотландияни осонликча мағлуб этган Германияга қарши ўйинда бундай "саховатли" бўлишга ҳаққи йўқ. Росси жамоаси сўнгги уч учрашувда "Бундестим"га мағлуб бўлмаган, шунинг учун венгрлар ўйинга яхши умид билан ёндашишади. Агар Венгрия Швейцарияга қарши иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинини намойиш эта олса, немислар учун сюрприз ҳозирлаши мумкин.

Мураббийлар фикри

Германия бош мураббийи Юлиан Нагельсманн: "Биз биринчи қадамни ташладик ва муваффақиятни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Штутгартда ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Жамоа менга катта куч бағишлайди, қўл остимдаги йигитлар билан турнирда иштирок этиш жуда ёқимли. Шотландияга қарши ўйиндан кейин мухлисларнинг бизга бўлган ишончи янада юқори бўлса керак".

Венгрия бош мураббийи Марко Росси: "Биз Швейцарияга қарши баҳсда фаоллик намойиш эта олмадик. Бундай даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш жуда қийин. Мағлубият учун айбдор кўрсатмоқчи эмасман. Мен мураббийман, шунинг учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Биз ўйин сўнгида гол ўтказиб юборганимиздан хафа бўлдим".

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика