Евро-2024. Финални 35 ёшли ҳакам бошқариб боради

Khoja
12 июл 2024, 07:55
УEФА расмий сайти Европа чемпионатининг финалини ким бошқаришини эълон қилди.

Ҳал қилувчи баҳс 35 ёшли Франциялик ҳакам Франсуа Летексьега ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Сириль Мюнье ва Меди Рамуни ёрдам беради.

ВАРда Жером Бризар ишласа, унга Вилли Дежало ва Массимилиано Иррати кўмак беради.

Эслатиб ўтамиз, Испания ва Англия ўртасидаги финал учрашуви 14 июль куни 00:00 да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com