UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Футзалда кам кузатиладиган ҳолат. "Металлург" - "Динамо" баҳсида бор йўғи иккита гол урилди  0 16:56"Бухоро" очко йўқотишда давом этади. Бакаев шогирдлари бу сафар аутсайдерни енга олишмади  5 16:27Про лига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 1:1 (ЖОНЛИ ЭФИР)  0 15:58Футзал. "Оил Стар" - "Локомотив" баҳсида 7та гол урилди  0 14:36Футзал. "Насаф" ва "Сурхон" баҳсида жанговар дуранг  0 14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  1 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  13 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  41 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  43 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  24 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  26 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  4 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  5

Евро-2024. Испания Англияни мағлуб этиб, тўрт карра чемпионга айланди! Янгиликлар

Евро-2024. Испания Англияни мағлуб этиб, тўрт карра чемпионга айланди!

Европа чемпионатининг ҳал қилувчи учрашуви якунланди.

Испания — Англия 2:1

Голлар: 1:0 – 47 Уильямс, 1:1 – 73 Палмер, 2:1 – 86 Ойарсабаль.

Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман (Начо, 83), Кукурелья, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 46), Ольмо, Уильямс, Ямаль (Мерино, 89), Мората (Ойарсабаль, 68).

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Шоу, Райс, Фоден (Тоуни, 89), Беллингем, Майну (Палмер, 70), Сака, Кейн (Уоткинс, 61).

Огоҳлантиришлар: Кейн (25), Ольмо (31), Стоунз (53), Уоткинс (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Бугунги ўйинни Оқил Абдубарноев шарҳлаб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

Энг қайғули ва давомий кадр.

Родри турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ламин Ямаль турнирнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Учрашув якунланди! Испания тўрт карра Европа чемпионига айланди!


90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Хавфли вазият! Англиянинг кетма-кет зарбаларини испанлар қайтарди. Ольмо қаҳрамонга айланди.

Ярим финалда Франция дарвозасини ишғол қилган Ольмо Европа чемпионатида кетма-кет уч ўйинда гол урган дастлабки испаниялик футболчига айланганди.

86. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ойарсабаль Кукурельянинг чап қанотдан оширган узатмасини дарвозага тўғрилаб қўйди ва Испанияни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

83. Испанияда ўзгариш: Ле Норман Начо билан алмаштирилди.

Ле Норман дисквалиикация сабабли Францияга қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Бугун эса у яна асосий таркибга қайтди. "Реал Сосьедад" ҳимоячиси тез орада "Атлетико"га йўл олиши ҳақида Фабрицио Романо хабар берди, бу хабар қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини вақт кўрсатади.

82. Хавфли вазият! Ямалнинг яна бир зарбасини Пикфорд қайтарди.

Данияга қарши ўйин Пикфорд учун Англия терма жамоаси таркибидаги 21-ўйин бўлди. Шу тариқа у Англия терма жамоаси сафида Европа ва жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабонга айланди. Аввалги рекорд Питер Шилтонга тегишли эди.

73. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бир неча дақиқа илгари захирадан майдонга тушган Коул Палмер чап оёқда рақиб дарвозасининг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди!

Англиянинг Европа чемпионати асосий вақтидаги мағлубиятсиз серияси 13 ўйинни ташкил этади. Инглизлар охирги марта 2016 йил Исландияга имкониятни бой бериб қўйган.

70. Англияда Пальмер майдонга тушмоқда, у Мейнуни алмаштирди.

68. Испанияда ўзгариш: Мората ўрнига Ойарсабаль туширилди.

Моратанинг янги мавсумда "Милан" шарафини ҳимоя қилиши ойдинлашмоқда. Ҳужумчи Испания таркибида 17-ўйинини ўтказиб, терма жамоа таркибида турнирда энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди.

66. Хавфли вазият! Ямалнинг узоқ бурчакка йўллаган хавфли зарбасини Пикфорд қайтарди.

Дарҳақиқат, Ямал Европа чемпионати финаллари тарихидаги энг ёш футболчига айланди (17 ёш, 1 кун) ва Ренату Саншешнинг рекордини янгилади.

64. Хавфли вазият! Беллингем ажойиб ҳаракат билан икки испанни доғда қолдириб, чап оёқда зарба йўллади, бироқ унинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

Жуд Беллингем биринчи бўлимда 8 та яккакурашда ғалаба қозониб, бу борада энг яхши натижани қайд этди.

61. Англияда ўзгариш: Кейн майдонни тарк этди. Уоткинс ўйинни давом эттиради.

Ҳарри Кейн Европа чемпионатида плей-офф босқичида ҳозирга қадар 6 та гол уриб, Антуан Гризманн рекордини такрорлаган. Бугун у рекордни янгилай олмади.

Испания сўнгги 18 ўйинда фақатгина бир марта — 22 март куни Колумбияга қарши ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учраган.

56. Уильямснинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Нико Уильямс тез орада "Барселона" футболчисига айланиши мумкин. У каталонияликлар таклифини қабул қилган.

55. Хавфли вазият! Мората рақиб жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллади, аммо зарба ноаниқ йўналиш олди.

53. Майдон марказидан қочиб кетаётган Субимендини тўхтатиб қолган Стоунс огоҳлантирилди.

Испания терма жамоасининг трансфер нархи 493 млн еврога тенг. Англия таркиби эса салкам икки баравар қиммат — 861 млн евро.

49. Хавфли вазият! Биринчи голга ўхшаш вазият ва Ольмонинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

47. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нико Уильямс Ямалнинг узатган тўпини чап оёқда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

Ямал аллақачон тўртта голли узатмани амалга оширган. Эътиборлиси, ҳеч бир испаниялик футболчи Европа чемпионатида тўртта голли узатмани амалга оширмаган.


46. Иккинчи бўлим бошланди. Испания терма жамоасида ўзгариш: Родри жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Мартин Субименди майдонга туширилди.

Кайл Уокер Родрига қарши тўқнашувни итлар жангига қиёслади. Ижобий маънода, албатта. Карвахаль ҳам Родри ҳақида шундай деди: "Мен унга Манчестердан кет, "Реал"га кераксан дея ҳар куни айтаман".

Биринчи бўлим статистикаси 

Тўп назорати (%): 69-31

Зарбалар: 5-3

Аниқ зарбалар: 1-1

Фоллар: 6-2

Огоҳлантиришлар: 1-1

Бурчак зарбалари: 6-1

Тайм якунланди.

45+1. Хавфли вазият! Жаримадан узатилган тўп Фоденнинг зарбаси билан якунланди. Симон ўз ўрнида. 

Фоден Нидерландияга қарши учрашувни ўзининг Англия терма жамоаси сафидаги энг яхши ўйини деб атади.

45. Уокерга нисбатан қўполлик ишлатилди. Англияда стандарт вазият юзага келди.

43. Мората рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ инглиз ҳимоячилари унинг зарба йўллашига имкон беришмади.

Учрашувдан аввал Де ла Фуэнте Моратада суперюлдузларга хос статистика мавжуд эканлигини айтиб, уни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Зерикарли футбол тактикасини ишлаб чиққан Гарет Саутгейт кетма-кет иккинчи маротаба финалга чиқди. Мураббийлардан фақатгина Германияни бошқарган Хельмут Шен ва Берти Фогтс бундай натижага эришган.

Де Ла Фуэнте Европа чемпионатида иштирок этаётган энг кекса учинчи мураббийга айланди (63 ёш, 23 кун). Фақатгина Отто Рехагель ва Луис Арагонес ундан кексароқ ёшда финалда қатнашган.

34. Люк Шоу ўнг қанотдан олдинга бораётган Ямални ўтказмади.

31. Ольмо Райсга нисбатан қўполлик ишлатгани ва эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. Карточкалар бўйича ҳам ҳисоб тенглашди.

Ольмонинг ҳам "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида гап-сўзлар кўпаймоқда. "Шаҳарликлар" унинг товон пулни тўлашга тайёр эканликларини маълум қилган.

28. Руиснинг зарбаси Гуэига тегиб, тезлигини пасайтирди, натижада хавли кўриниш олмади.

25. Учрашувдаги илк сариқ карточка Ҳарри Кейнга кўрсатилди. У Руисга нисбатан қўпол ўйнади.

Кейн ўйиндан аввал Европа чемпионлигини қўлга киритиш учун барча индивидуал совринларидан воз кечишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Фабиан Руиснинг ПСЖни тарк этиши ҳақида хабарлар бонг урмоқда. Шунга қарамай, ярим ҳимоячи парижликлар сафида бахтли эканлигини айтиб ўтди. Хавбек мазкур турнирнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторидан ўрин олган. У Хорватияга қарши ўйиннинг энг яхшиси деб топилганди.

22. Кукурелья ҳужумда Фоденга нисбатан қоидабузарлик ишлатди.

Кукурелья яккакурашларда ғалаба қозониш бўйича гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси деб топилди. Чап қанот ҳимоячиси 22 та яккакурашда қатнашиб, 17 тасида устун келган. Бу умумий кўрсаткичнинг 77 фоизини ташкил этади.

15. Англия тезкор қарши ҳужум ташкил этди. Уокернинг ўнг қанотдан узатган тўпни Ляпорт қайтарди.

Ляпорт ўйиндан аввал Англия терма жамоаси футболчилари индивидуал жиҳатдан кучли эканлигини, бироқ бу жиҳат Европа чемпионатида кўзга ташланмаётганини айтиб ўтди.

13. Испаниянинг бурчак зарбаси Ле Норманнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

12. Стоунс Уильямсни хавфли узатма беришига йўл қўймади.

11. Англия стандартга эга бўлди, бироқ ҳужумда Гуэи ҳужумда фол ишлатди.

Британия матбуоти тарқатаётган хабарларга кўра, Марк Гуэига "Реал Мадрид" қизиқш билдирмоқда. Мадридликлар клуб билан хайрлашган Начо ўрнини ёш ва иқтидорли футболчи билан тўлдирмоқчи. "Кристал Пэлас"нинг 23 ёшли футболчисининг жамоа билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Инглиз клуби ҳимоячини 40 млн фунт-стерлингга баҳолаган.

8. Испаниянинг навбатдаги ҳужумини Райс зарарсизлантирди.

Деклан Райс мамлакати Евро-2024'да ғалаба қозонса, пиво ичишга ваъда берди . “Агар биз чемпион бўлсак, ҳақиқий пивони таътиб кўраман. Аммо ичаётган пайт бурнимни ушлаб туришим керак, чунки унинг ҳидидан нафратланаман!", деди "Арсенал" футболчиси.

5. Испаниянинг кетма-кет икки ҳужумини Стоунс бартараф этди.

Жон Стоунс жароҳатидан тикланиб, сафга қайтганига кўп бўлмади. У Исланиядияга қарши ўртоқлик ўйинида тўпиғидан шикастланганди. Шунга қарамай, 30 ёшли "Манчестер Сити" ҳимоячиси инглизлар мудофаасида ишончли ҳаракат қилмоқда.

Жамоалар ўзаро 27 маротаба тўқнаш келишган. 10 марта Испания, 13 марта Англиянинг қўли баланд келган. 4 ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 32-45, Англия фойдасига.

1. Учрашув бошланди. Испания футболчилари қизил, Англия ўйинчилари оқ рангли либосда ҳаракат қилишади.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Икки терма жамоа футболчилари орасида рақиблик қилаётган мамлакатда фаолият юритган футболчилар мавжуд. Мисол учун, Англия чемпионатида Давид Райя, Родри ва Марк Кукурелья тўп тепади.

Шунингдек, клубдаги шериклар бугун ўзаро рақиб сифатида тўқнаш келишади. Родри "Манчестер Сити"да Жон Стоунз, Кайл Уокер ва Фил Фоден билан бирга; Марк Кукурелья "Челси"да Конор Галлахер ва Коул Палмер; Давид Райя эса "Арсенал"да Арон Рамсдейл, Деклан Райс ва Букайо Сака билан жамоадош саналади.

Бугун Испанияга ярим ҳимоячи Педри ёрдам бера олмайди. У Германияга қарши ўйинда жароҳат олган. Шунингдек, ҳужумчи Айосе Перес ҳам шикастланиш сабабли майдонга тушмайди. Англияда эса йўқотишлар йўқ.

Финалга франциялик ҳакамлар тайинланган. Франсуа Летесье бошчилигидаги бригада ҳал қилувчи баҳсда ишлайди, унга қанотларда Сириль Мюнье ва Меди Рамуни ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — польшалик Шимон Марциняк. Захирадаги ёрдамчи ҳакам унинг ҳамюрти Томаш Листкевич. ВАРда франциялик Жером Бризар, Вилли Делажо ҳамда Массимилиано Иррати фаолият олиб боради.

Испания Европа чемпионатлари финалларида тўрт маротаба қатнашиб, уч маротаба чемпионликни қўлга киритган. 1964 йил Мадридда СССР (2:1), 2008 йил Венада Германия (1:0) ва 2012 йил Киевда Италия (4:0) мағлуб этилган. "Қизил фурия" фақатгина 1984 йил Парижда Франция (0:2)га имкониятни бой берган.

Шу билан бирга, Испания чемпионлик тожини ҳимоя қила олган ягона жамоа ҳисобланади.

Испания финалга чиқиш бўйича Германиядан кейин (немисларда олтита финал) иккинчи бўлиб турибди. Италия ва СССР эса тўрт маротаба ҳал қилувчи ўйинларда иштирок этган.

Испания гуруҳ босқичида Италия (1:0), Хорватия (3:0) ва Албания (1:0)ни мағлуб этди. Нимчорак финалда Грузия таслим этилди (4:1), чорак финалда мезбон Германияни мусобақадан чиқариб юборди (2:1) ҳамда ярим финалда яна бир фаворит Франция (2:1) мағлуб этилди.

Англия эса даҳшатли камтарона натижаларга эришди. Гуруҳ босқичининг илк турида Сербия минимал ҳисобда мағлуб этилди (1:0), сўнгра Дания (1:1) ва Словения (0:0) билан кучлар тенг келди. Шунга қарамай, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олган Саутгейт шогирдлари Словакиядан тарсаки ейишига бир баҳя қолди. "Реал"дан сўнгги сонияларда мўжиза кўрсатишни ўрганиб келган Беллингем буни амалда намоён этди. Қўшимча бўлимларда урилган яна бир гол инглизларга 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани туҳфа этди. Чорак финалда Швейцария билан яна дуранг (1:1), бу сафар пенальтиларда "уч шерлар"нинг қўли баланд келди ва ярим финалда, дурангга қараб кетаётган ўйиннинг сўнгги лаҳзаларида захирадан майдонга тушган Олли Уоткинс финал йўлланмасини тақдим этди. Хуллас, Англияни дурангсевар жамоа дея эътироф этишимиз мумкин.

Испания ҳозирга қадар турнирнинг кетма-кет олтита учрашувида ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичида бирорта гол ўтказиб юбормади. Футбол ватани бўлмиш Англия шу кунга қадар ўз мамлакатидан ташқарида ўтказилган йирик турнирлар финалида ўйнамаган.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Европа чемпионатининг ҳал қилувчи учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Ўйин ва унинг атрофидаги жараён ҳамда қизиқарли статистикалар билан сизни зериктириб қўймаймиз деган умиддаман. Финалда Испания ва Англия терма жамолари тўқнаш келишади.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика