

Машғулот Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди ва мухлисларга жамоанинг янги мавсумга тайёргарлигини кузатиш учун ноёб имкониятни тақдим этди.
“Кўклар”нинг машғулотларини томоша қилиш учун махсус меҳмон, енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони ва дунёдаги энг яхши ММА жангчиларидан бири Алекс Перейра ҳам ташриф буюргани, футболчилар ва мураббийлар штаби машғулотдан сўнг мухлислар билан суҳбатлашишга вақт ажратгани ажиотажни янада оширди.
"Эвертон" 26 июль куни Нью-Жерсидаги "Мет Лайф" стадионида "Борнмут"га қарши АПЛнинг ёзги мавсумолди сериясини бошлайди.


