UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  5 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  94 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  40 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  429 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  12 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

Эшли Коул: “Майдон четида “пуховик” кийган Венгерни кўришга ўрганиб қолгандим” Янгиликлар

Эшли Коул: “Майдон четида “пуховик” кийган Венгерни кўришга ўрганиб қолгандим”

Айни пайтда “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган “Арсенал”нинг собиқ ҳимоячиси Эшли Коул Лондон клубининг АПЛдаги дастлабки икки учрашуви ҳақидаги фикрларини билдирди.

“Канонирлар” мавсумнинг дастлабки икки учрашувини мағлубият билан якунлашди.

“Арсенал” учун тақвим боши жуда қийин келди. Янги мураббий қўл остида жамоа энди очколарни ишлашни бошлайди.Клуб ўз ғояси ва фалсафасига эга мураббийни таклиф қилди. Футболчиларни бир мақсад сари бирлаштириш учун бироз вақт керак бўлади. Бу жараён жуда тез кечади, деб ўйламайман.

Арсен Венгерни узун “пуховик”да майдон четида кўришга ўрганиб қолгандим. Энди бу ҳолатни кўрмаймиз. Вақт ўтмоқда, инсонлар олдинга қараб интилишмоқда. Венгернинг ҳам “Арсенал”даги даври ниҳоясига етди”, дея Коулнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN.

“Арсенал” футболчилари АПЛда навбатдаги учрашувни 25 август куни ўз майдонида “Вест Хэм Юнайтед”га қарши ўтказади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика