Эшитдик-да! "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтмоқда
28 ноя 2021 16:23
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтмоқда
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.
Бугун "лочинлар" ўз етакчилари Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов ва Боян Цигер билан шартномалар узайтирилгани ҳақида эълон қилишди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Навбаҳор" "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жамшид Болтабоев билан ҳам келишувга эришган. Барчага маълумки, Болтабоев Самвел Бабаян билан "Пахтакор"да бирга ишлаган.
Маълумот учун, Болтабоев 2021 йилги Суперлигада 22та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи 2016 йил охирида жиддий жароҳат олгач 2019 йил бошигача футбол ўйнамади. Охирги уч йилда Жамшид "Сўғдиёна" сафида тўп тепди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар