Эшитдик-да! "Энергетик-БГУ"га яна бир ўзбекистонлик ўтмоқда

Mirjalol Normatov
26 июл 2021
"Андижон" футболчиси Дониёр Абдуманнопов инстаграмдаги саҳифасида жамоадан кетганини маълум қилди.

Бизга маълум бўлишича, футболчи катта эҳтимол билан Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасига ўтади. Айни дамда ушбу жамоа таркибида Бобир Абдихолиқов ҳамда Шахзод Убайдуллаев ҳаракат қилмоқда.

Абдуманнопов биринчи даврада "Андижон" таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 1тадан гол ва ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia