UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  0 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  12 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  15 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0

Эртакнинг якуни муродли бўлади. Яхши эртак эса қайта-қайта эшитишлидир Янгиликлар

Эртакнинг якуни муродли бўлади. Яхши эртак эса қайта-қайта эшитишлидир

Равшан Ҳайдаров жамоасига оддий чемпионлик эмас, қаҳрамонлик насиб этди. Бу 2—3 йилларда унутиладиган ўйин эмас, йиллар давомида қайта-қайта эсланадиган финал бўлди. Яратганнинг ўзи қўлламаса, бунга муваффақ бўла олмасдик.

Озодликда гап кўп, ҳикмат кўп. Ҳайдаров 10 йиллар давомида ўз сўзини айтишга қийналди. У камтар бўлди, кўп гапирмади ва асосан “хоп” деди. Шунинг учун ҳам мунтазам ишлади. Бабаян бўлса — Бабаян билан, бошқаси келса — ўшаниси билан. Кам бўлмайсан шундай юрсанг деб ўргатишарди ва биз Ҳайдаров мисолида буни кўрдик.

Уни кўп танқид қилганмиз, эркин фикрга эга эмасликда, биз истаган номзод бошқа деб айблаганмиз. Ваҳоланки, тақдирнинг ўзи унга шуни инъом этгани ҳақида ўйламадик. Ҳатто кечаги кунга қадар бунга ўзим ҳам ишонмасдим. Финал нима бўлди? Унгача бўлган йўл жамоадан, мураббийдан. Бироқ қорни ҳеч биримиз ёғдира олмасдик, Ҳайдаровнинг кўнглига 115-дақиқада оддий бир футболчини майдонга туширишни сола олмасдик. Буларнинг барчаси тепадан бўлди. Йиллар давомида эшитган гапларига мукофот сифатида Худонинг ўзи шундай қаҳрамонликни раво кўрди. Текис стадионда Вьетнам дарвозасига 5 та гол урсак ҳам, финал 2—3 йилда эсдан чиқарди. Бироқ “қор жанги” унутилмас бўлди.

Озодлик нима берди? Ҳайдаровнинг ишига ҳеч ким аралашмади, на Бабаян ва на бошқаси. Ва кўриндики, у ўйлаганимиз каби ўз фикрига эга бўлмаган инсон эмас. Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовни ўйлаб, уларга шароит яратиб берганида инсонийликнинг каттаси ётибди. Ютуқ эса тўлалигича ўзиники. Энг сўнгги исбот 115-дақиқадаги ўзгариш, бошқа гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Ироқ ёки Қатар мураббийи шундай ўзгариш қила олмагани учун ҳам, пенальтилар сериясидан кейин бутун Вьетнам байрам қилганди. Финал эса тўла-тўкис бизники бўлди. Битта ўйинни 4 соатда якунлаш ҳам, бир ўйинда икки формада ўйнаш ҳам, бутун турнир давомида дарвозага зарба бермай, битта зарбаси билан қаҳрамон бўлиш ҳам яна кимгадир насиб этмаса керак.

Жанубий Корея билан ўйиндан кейин футболчиларга ташаккур билдириб, мақола ёзгандим. Чунки улар кўзидаги ўт билан югураётган, ғурури баланд инсонлар сифатида намоён бўлганди. Сиддиқовнинг шедевр паслари-ю, Ғаниевнинг зарбасигача, Ҳамробеков ва Яхшибоевларнинг кучигача хурсанд қилганди. Яъни, ярим финалнинг ўзидан шу руҳда қайтсак ҳам, мен футболчилардан рози бўлиб улгургандим. Бироқ Худонинг ўзи яна бир бандасини, 10 йиллар давомида қўлида кишани бўлган Ҳайдаровни ҳам қаҳрамонлар сафига қўшишни истади ва бугун биз уни тан олмоқдамиз.

Ҳа, уялтиришди. Бироқ бошимиз эгик ёки кўнглимиз чўкиб қолган эмас. Ўзбек футболчилари бизни йиллар давомида шундай мулзам қилишларига шахсан мен рози эдим. Уятдан қизариб, Ҳайдаровни кўрганда ер ёрилса-ю, ернинг тагига кириб кетсак майли эди, деб ўйлашдан чарчамайлик. Мен ва мен кабилар шу руҳда давом этамиз, ўйлайманки, футболчилар ҳам энди шу йўсинда — қадди баланд ва ғурури осмон бўлади, бироқ оёқлари ердан узилмайди. Барчамизга шундай байрамона кунлар қутлуғ бўлсин! Аччиқ ва юракдан чиқадиган гаплар учун узр. Бугун ўша юрак шодлик билан тўлганида шуларни айтгим келди...

Муаллиф :
Рейтинг: +155   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика