UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  24 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Эртакнинг якуни муродли бўлади. Яхши эртак эса қайта-қайта эшитишлидир Янгиликлар

Эртакнинг якуни муродли бўлади. Яхши эртак эса қайта-қайта эшитишлидир

Равшан Ҳайдаров жамоасига оддий чемпионлик эмас, қаҳрамонлик насиб этди. Бу 2—3 йилларда унутиладиган ўйин эмас, йиллар давомида қайта-қайта эсланадиган финал бўлди. Яратганнинг ўзи қўлламаса, бунга муваффақ бўла олмасдик.

Озодликда гап кўп, ҳикмат кўп. Ҳайдаров 10 йиллар давомида ўз сўзини айтишга қийналди. У камтар бўлди, кўп гапирмади ва асосан “хоп” деди. Шунинг учун ҳам мунтазам ишлади. Бабаян бўлса — Бабаян билан, бошқаси келса — ўшаниси билан. Кам бўлмайсан шундай юрсанг деб ўргатишарди ва биз Ҳайдаров мисолида буни кўрдик.

Уни кўп танқид қилганмиз, эркин фикрга эга эмасликда, биз истаган номзод бошқа деб айблаганмиз. Ваҳоланки, тақдирнинг ўзи унга шуни инъом этгани ҳақида ўйламадик. Ҳатто кечаги кунга қадар бунга ўзим ҳам ишонмасдим. Финал нима бўлди? Унгача бўлган йўл жамоадан, мураббийдан. Бироқ қорни ҳеч биримиз ёғдира олмасдик, Ҳайдаровнинг кўнглига 115-дақиқада оддий бир футболчини майдонга туширишни сола олмасдик. Буларнинг барчаси тепадан бўлди. Йиллар давомида эшитган гапларига мукофот сифатида Худонинг ўзи шундай қаҳрамонликни раво кўрди. Текис стадионда Вьетнам дарвозасига 5 та гол урсак ҳам, финал 2—3 йилда эсдан чиқарди. Бироқ “қор жанги” унутилмас бўлди.

Озодлик нима берди? Ҳайдаровнинг ишига ҳеч ким аралашмади, на Бабаян ва на бошқаси. Ва кўриндики, у ўйлаганимиз каби ўз фикрига эга бўлмаган инсон эмас. Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовни ўйлаб, уларга шароит яратиб берганида инсонийликнинг каттаси ётибди. Ютуқ эса тўлалигича ўзиники. Энг сўнгги исбот 115-дақиқадаги ўзгариш, бошқа гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Ироқ ёки Қатар мураббийи шундай ўзгариш қила олмагани учун ҳам, пенальтилар сериясидан кейин бутун Вьетнам байрам қилганди. Финал эса тўла-тўкис бизники бўлди. Битта ўйинни 4 соатда якунлаш ҳам, бир ўйинда икки формада ўйнаш ҳам, бутун турнир давомида дарвозага зарба бермай, битта зарбаси билан қаҳрамон бўлиш ҳам яна кимгадир насиб этмаса керак.

Жанубий Корея билан ўйиндан кейин футболчиларга ташаккур билдириб, мақола ёзгандим. Чунки улар кўзидаги ўт билан югураётган, ғурури баланд инсонлар сифатида намоён бўлганди. Сиддиқовнинг шедевр паслари-ю, Ғаниевнинг зарбасигача, Ҳамробеков ва Яхшибоевларнинг кучигача хурсанд қилганди. Яъни, ярим финалнинг ўзидан шу руҳда қайтсак ҳам, мен футболчилардан рози бўлиб улгургандим. Бироқ Худонинг ўзи яна бир бандасини, 10 йиллар давомида қўлида кишани бўлган Ҳайдаровни ҳам қаҳрамонлар сафига қўшишни истади ва бугун биз уни тан олмоқдамиз.

Ҳа, уялтиришди. Бироқ бошимиз эгик ёки кўнглимиз чўкиб қолган эмас. Ўзбек футболчилари бизни йиллар давомида шундай мулзам қилишларига шахсан мен рози эдим. Уятдан қизариб, Ҳайдаровни кўрганда ер ёрилса-ю, ернинг тагига кириб кетсак майли эди, деб ўйлашдан чарчамайлик. Мен ва мен кабилар шу руҳда давом этамиз, ўйлайманки, футболчилар ҳам энди шу йўсинда — қадди баланд ва ғурури осмон бўлади, бироқ оёқлари ердан узилмайди. Барчамизга шундай байрамона кунлар қутлуғ бўлсин! Аччиқ ва юракдан чиқадиган гаплар учун узр. Бугун ўша юрак шодлик билан тўлганида шуларни айтгим келди...

Муаллиф :
Рейтинг: +155   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика