Эртага Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳси олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтади
12 ноя 2019 12:44
Янгиликлар
Эртага Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳси олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 ноябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони билан баҳс олиб боради.
Эртага, 13 ноябрь куни мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотлар бўлиб ўтади. Даставвал, соат 16:30да Саудия Арабистони терма жамоаси мураббийи иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Соат 17:00да эса Саудиялик футболчилар “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказади. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.
Сўнгра соат 17:30да “Пахтакор” стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Вадим Абрамов журналистларнинг ўйин олди саволларига жавоб қайтаради. Миллий жамоамизнинг расмий машғулоти эса соат 18:15да бўлиб ўтади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар