Эртага Осиёда ЖЧ-2018 саралашидан бошқа ўйинлар ҳам бўлади

Narzulla Saydullayev
4 сен 2017, 10:39
Эртага Осиё қитъасида 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги энг муҳим ўйинлар ўтказилади.

5 сентябрь куни қитъамизда фақат ЖЧ-2018 саралаши ўйинлари эмас 2019 йилги Осиё Кубоги учун саралаш баҳслари ҳам ўтказилади.


Ҳозирга қадар саралашнинг иккита тури ортда қолди. Қўшниларимиз Қирғизистон терма жамоаси эртага ўз уйида Мьянмани қабул қилади.

Афғонистон Иордания меҳмони бўлади. Туркманистон эса Сингапур билан беллашади. Непал ўз мухлислари қаршисида Тожикистонни қабул қилади.

Қуйида барча ўйинлар бошланиш соатлари Тошкент вақти билан тақдим этилди:

"A" гуруҳи
16:30 - Макао - Ҳиндистон
19:00 - Қирғизистон - Мьянма

"B" гуруҳи
13:00 - КХДР - Ливан
17:45 - Малайзия - Гонгконг

"C" гуруҳи
16:30 - Камбоджа - Вьетнам
22:00 - Иордания - Афғонистон

"D" гуруҳи
17:00 - Бутан - Фаластин
20:15 - Уммон - Мальдив ороллари

"E" гуруҳи
16:30 - Сингапур - Туркманистон
21:00 - Баҳрайн - Хитой Тайпеи

"F" гуруҳи
14:15 - Непал - Тожикистон
16:30 - Филиппин - Яман


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia