

“Бугунги беллашув “Вильярреал”га қарши ўйинимиздек кечди. Биз кучли рақиб билан тўқнаш келдик. Улар жуда яхши ҳимояланишди. Биринчи бўлиб иккинчисига нисбатан яхшироқ кечди. Рақиб вазиятларни ярата олмади ва биз яна гол ўтказмадик. Бундан хурсандман.
Дембеле жорий мавсумда кўплаб муҳим голларни урмоқда. У яхши ишламоқда. Умид қиламизки, янги йилда у ҳозиргисидан ҳам яхшироқ ҳаракат қилади.
Жамоа Янги йил олди таътилига чиқади ва 30 декабрда қайта тўпланади. Янги йилдан сўнг, 3 январдан бошлаб машғулотларни бошлаймиз”, дейди “Барса” устози.



