

Шу билан бирга, Ўзбекистон вакиллари бунга қадар ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. Қуйида финал босқичларида ишлаган ўзбекистонлик мутахассислар рўйхати келтирилган. Таъкидлаш жоизки, рўйхатда ЖЧ ташкилий қўмиталарида ишлаганлар йўқ. Фақат ФИФА танловидан муваффақиятли ўтиб, бевосита мундиалда фаолият юритганларгина киритилган.
ЖЧ-2010 (3)
Равшан Эрматов – бош ҳакам
Рафаэль Ильясов – ҳакам ёрдамчиси
Аваз Бердиқулов – ўйин координатори
ЖЧ-2014 (2)
Равшан Эрматов – бош ҳакам
Абдуҳамидулло Расулов – ҳакам ёрдамчиси
ЖЧ-2018 (6)
Равшан Эрматов – бош ҳакам
Абдуҳамидулло Расулов – ҳакам ёрдамчиси
Жаҳонгир Саидов – ҳакам ёрдамчиси
Фарҳод Абдуллаев – ҳакамлар назоратчиси
Аваз Бердиқулов – ўйин координатори
Олим Орифов – ўйин комиссари
ЖЧ-2022 (2)
Фарҳод Абдуллаев – ҳакамлик бўйича инструктор
Аваз Бердиқулов – ўйин директори
ЖЧ-2026 (6)
Илгиз Танташев – бош ҳакам
Тимур Гайнуллин – ҳакам ёрдамчиси
Андрей Цапенко – ҳакам ёрдамчиси
Алишер Никимбаев – ўйин директори
Аваз Бердиқулов – ўйин комиссари
Аделия Курмаева – протокол хизмати ходими
Шу тариқа, ЖЧ-2026, худди ЖЧ-2018 сингари, Ўзбекистон учун энг кўп вакил қатнашган мусобақа бўлиб турибди. Мундиалда ҳакамларимиздан ташқари ўйин координаторлари, ўйин директорлари, комиссарлар ва бошқа мутахассислар ҳам фаолият юритмоқда. 2014 ва 2022 йилги Жаҳон чемпионатларида эса Ўзбекистон вакиллари фақат икки кишидан иборат бўлган.



