Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"

Sherzod Nurmatov
14 окт 2025, 16:56
Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эмилиано Мартинес Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин амалиётига эга бўлиш ҳар доим муҳим аҳамият касб этади. Майдонга тушганимдан ва жамоамизнинг ўйинидан жуда мамнунман.

Менга ўз позициямдан бошқа нуқтада ўйнаш имконияти берилди, лекин ўзимни яхши ҳис қилдим, буни бош мураббий ҳам таъкидлади. У менга имкон қадар яхши ўйнашим учун барча шароитларни яратиб берди. 

Икки ўртоқлик ўйинини яхши таассуротлар билан якунладик, бу ерга айнан шуни мақсад қилиб келган эдик. Биз шу йўлдан давом этишимиз керак. Барчамиз жуда хурсандмиз ва ҳар биримиз Жаҳон чемпионатида ўз ўрнимизга эга бўлишга интиляпмиз", – деди 26 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia