Эмери: “Комбаров Испания термасида ўйнай олади”

9 май 2020, 00:56
“Спартак,” ПСЖ, “Арсенал” жамоаларининг собиқ мураббийи, испаниялик мутахассис Унаи Эмерининг фикрича, россиялик ҳимоячи Дмитрий Комбаров Испания термасида ҳам ўйнаб кета олади.

-Сиз бошқарган жамоалар орасидан Испания термасида ўйнаш даражасида неча нафар футболчини санаган бўлардингиз?

-Кўпчилик. Масалан Москванинг “Спартак” жамоасидан чапақай Дмитрий Комбаровни. У Россия термасида тўп тепади. “Арсенал” ва ПСЖдаги деярли барча футболчилар Испания термасида бемалол ўйнаб кета олишарди”, деди Эмери.


Манба: As