UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  16 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  4 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  3 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  5 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  10 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0

Элдор Шомуродов: "Жамоамга фойда келтираётганимдан мамнунман" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Жамоамга фойда келтираётганимдан мамнунман"

"Бунёдкор" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Қизилқум"га қарши ўйинда иккита гол киритиб жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

"Бунёдкор"нинг ёш истеъдодли ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Қизилқум" билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг сайтимизга қисқача интервью берди.


"Учрашув биз учун қийин бўлди. Муҳими ғалаба қозондик. Уч очкони қўлга киритганимиздан барчамиз хурсандмиз. Голларим? Аввало жамоага фойда келтираётганимдан мамнунман. Мен учун муҳими гол уришим эмас, балки жамоамнинг муваффақияти. "Бунёдкор" жамоаси ҳужум чизиғида рақобат жуда кучли. Агарда сал бўшашсам, унда асосий таркибдаги жойимни йўқотиб қўйишим мумкин. Ўзимни жойимни мустаҳкамлаш учун бор кучимни ишга соламан. "Бунёдкор" имкон қадар юқори ўринлардан бирини эгаллашга ҳаракат қилади. Муҳими, Осиё чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлардан бирини қўлга киритиш. Кейинги беллашув "Пахтакор" билан бўлади. Ўзбекистон кубоги мусобақаси ҳам биз учун муҳим саналади. Ушбу турнирда бош совринни ютиш вазифаси олдимизга қўйилган. Шу боисдан "Пахтакор" билан бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - дея ўз фикрларини билдирди Элдор Шомуродов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика