UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  4 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Элдор Шомуродов: "Ҳар бир учрашувда фақатгина уч очко учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Ҳар бир учрашувда фақатгина уч очко учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Ўзбекистон - КХДР (1:0) учрашувидан сўнг ОАВ вакилларига интервью берди.

- Оғир ўйин бўлди, аммо уч очкони қўлга киритдик ва энг муҳими шу. Ўйиндан олдин ҳам йигитлар билан гаплашган эдик ва осон ўйин бўлмаслигини билардик. Мақсадимиз уч очкони қўлга киритиш эди ва биз бунга эришдик. Энди хатолар устида ишлаймиз.

- Бугунги учрашувда руҳий томонлама босим бўлмадими?

- Ҳамма учинчи босқич бошланганини билади. Ҳозир хотиржам бўлишимиз ва ҳиссиётларга берилмаслигимиз керак.

- Бугун терма жамоамиз анча прагматик ўйин намойиш этди. Қирғизистонга қарши кейинги учрашувда ҳам шундай кўрамизми?

- Бу учрашувни қандай бошлашимизга боғлиқ. Ўйин қандай кечишидан қатъий назар биз фақатгина уч очко учун ўйнаймиз.

- КХДР бугун қанчалик қаршилик кўрсата олди?

- Ҳамма бу терма жамоа қанчалик интизом билан ўйнашини билади.

- Ўзингиз намойиш этган ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Гол урмаган ўйинимдан қониқишим нотўғри, лекин уч очкони қўлга киритдик.




Рейтинг: +4   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика