Эдегор — "Арсенал"нинг асосий трансфер мақсади

Sherzod Nurmatov
12 авг 2021, 19:48
Мадриднинг "Реал" клуби ва Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорнинг келажаги сўроқ остида, дейди журналист-инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, Мартин Эдегор "Арсенал" учун ҳар доим Мэддисондан-да муҳимроқ вариант бўлган. "Канонирлар" раҳбарияти "Реал"нинг якуний қарорини кутмоқда. "Тўпчилар" шунга қараб, таклиф билан чиқади. 

Шунингдек, Жо Уиллокнинг "Ньюкасл" билан келишуви яқин орада якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›