

Ўйиннинг биринчи бўлимида "шаҳарликлар" вакили Раҳим Стерлинг дастлаб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Орадан кўп ўтмай унинг ўзи рақиб дарвозасига гол урди. Шу тариқа, Стерлинг ЕЧЛда битта ўйинда ҳам автогол қайд этган, ҳам гол урган биринчи инглиз футболчиси бўлиб тарихга кирди.



