ЕЧЛ финали антиқаҳрамони Кариус "Байер"га ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
2 авг 2018, 09:41
The Mirror нашри хабарига кўра, "Ливерпуль" дарвозабони Лорис Кариус фаолиятини "Байер"да давом эттиради.

Футболчи Германия клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди. Фақат дарвозабон тиббий кўрикдан ўтса бўлгани. 

Инглиз клуби Алиссонни сотиб олишгани учун Лорис Кариус ва Симон Миньолени сотишга тайёр. "Байер" эса ёзда Бернд Ленони "Арсенал"га сотиб юборганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: mirror.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›