UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   0 01:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" "Ювентус" устидан ғалаба қозонишмоқда (онлайн ҳисоб)  36 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  4 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

ЕЧЛ. Чорак финал иштирокчиларининг имкониятлари қандай? Янгиликлар

ЕЧЛ. Чорак финал иштирокчиларининг имкониятлари қандай?

УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалчилари маълум бўлди.

Европа футболининг кучли саккизлиги тез орада ўзаро рақиб бўлишади. Ушбу мавсумнинг чорак финал бочиқичига келиб Бундеслигадан бирорта жамоа қолмагани, 2006 йилдан бери биринчи бор кузатилди. 2009 йилдан буён илк марта биз яна АПЛ квартети иштирокини гувоҳига айланамиз (бу сафар "Челси" ва "Арсенал" ўрнида "Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари). Албатта, Англия шарафини ҳимоя қилаётган клублар Чемионлар Лигаси безагига айланиши шубҳасиз.

Биз чорак финалга етиб келган саккиз жамоани кўриб чиқдик ва жорий мавсумдаги намойишлари орқали уларнинг ўрнини белгилаб олишга уриндик. Кўриниб турибдики, клубларнинг бу йилги Чемпионлар Лигасидаги иштироки асосий режага чиқади, лекин барибир бутун мавсумдаги ўйинлари ҳам инобатга олинади. 


8. ПОРТУ

Гуруҳда: 1-ўрин 

6 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият

Тўплар нисбати: 19-9


"Порту" плей-офф босқичига 15 та гол урган ҳолда етиб келди. Фақат ПСЖ (17) ва "Манчестер Сити" (16) гуруҳ баҳсларида Португалия жамоасидан кўпроқ тўп киритган. ПСЖ аллақачон мусобақа билан ҳайрлашди, "Сити" эса гуруҳ ўйинларида "Порту"дан кўп  гол урган ягона жамоа бўлиб қолмоқда. Португаллар "D" гуруҳидан енгил ўтиб олишди. Маҳаллий чемпионатда ҳам ишлари жойида - пешақадам. Улар чорак финал йўлида "Рома" қаршилигига дуч келишди ва қўшимча таймлардан сўнггина кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишга эришди. Исталган клуб "Порту" билан рақиб бўлишни хоҳлайди, аммо чорак финалга чиққан жамоа шунчаки "гўшт" бўлиб бермаса керак. Ўтган йили "Барселона"ни кутилмаганда мусобақадан чиқариб юборган "бўрилар", бу сафар "Порту" тўсиғидан муваффақиятли ўта олишмаганини ҳам айтиб ўтиш лозим.


7. ТОТТЕНХЭМ

Гуруҳда: 2-ўрин

4 та ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият

Тўплар нисбати: 13-10


Ўлим гуруҳидан манфий тўплар нисбати билан плей-оффга чиқиш иложсиз бўлиши керак, аслида. Аммо, Маурисио Почеттино жамоаси билан эмас. "Интер" ва "Барселона" билан бир гуруҳдан ўрин олган ва илк 3 та турдан сўнг 1 очко тўплаши жамоанинг кейинги босқич имкониятларини пасайтириб юборган бўлса-да, клуб аъзолари ўзларида қўшимча куч захираси бор эканини исботлади. Кейинчалик Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси нисбатан осонлик билан мағлубиятга учратилди. Уйда 3:0 ва немислар майдонида ҳам минимал ҳисобдаги устунлик "шпорлар"нинг муваффақиятини таъминлаб берди. Икки мусобақада бир хил суратда ўйнаш, "Тоттенхэм" учун оғирлик қилади ва улар катта эҳтимол билан бор эътиборни Чемпионлар Лигасига қаратади. Бу эса чорак финалда лондонликларга қарши тўқнаш келадиган рақибга осон бўлмаслигини билдиради. 


6. МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Гуруҳда: 2-ўрин

4 та ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият

Тўплар нисбати: 10-7


Манкунианликлар қийин гуруҳдан ўзига хос ирода кўрсатиб, кейинги раундга йўл олганига ишониш қийин. Ҳар ҳолда Жозе Моуриньо бошақарувида асл МЮ "ўлиб бўлганди". Айнан унинг истэъфосидан кейин жамоа муҳити ва ўйинида ижобий ўзгаришлар содир бўлаётгани ва ҳақиқатан ҳам хавфли клубга айланиб бораётганини кузатиш мумкин. ПСЖ билан дастлабки ўйиндан кейин кўпчилик МЮни манзилга етиб келди, дея ҳисоблаб турган бир паллада азалдан "қизил иблислар" сафида бўлиб келган Сульшер, шогирдларини рухлантира олди. Парижда кечган беллашувда "камбек" амалга оширилиши, қайсидир маънода Сер Алекс Фергюссон давридаги "Манчестер Юнайтед"ни эслатиб юбормоқда. Жумбоқли томонга айланган МЮ қайси жамоага қарши тўқнаш келмасин, албатта ўша жамоани хавотирда ушлаб туришга бемалол кучи етади.


5. АЯКС

Гуруҳда: 2-ўрин

4 та ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият

Тўплар нисбати: 16-8


2015 йилдан бери илк марта ЕЧЛда кўриниш берган "Аякс" ҳеч қайси клубда йўқ яратувчанлик, жуда очиқ ва мусобақани ларзага келтирадиган ўйинлари орқали кўпчилик футбол мутахассисларини ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. "Бавария"дан кейин иккинчи поғона билан плей-оффга йўл олганидан сўнг, қуръа амстердамликларни охирги 3 мавсумдан бери ЕЧЛ кубогини ҳеч кимга бермай келаётган, лекин, олдингиларига қараганда бироз бўшроқ ўйин кўрсатаётган "Реал"га рўбарў қилди. Ушбу қарама-қаршилик якуни қандай якунланганини қуйидаги ҳавола орқали яна бир бор ёдга олишингиз мумкин.

ЕЧЛ. "Аякс" "Реал"ни Мадридда қолдириб кетди


4. ЛИВЕРПУЛЬ

Гуруҳда: 2-ўрин

4 та ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият

Тўплар нисбати: 12-8

Сер Алекснинг "Сиз ЕЧЛ плей-офф босқичининг уй учрашувларида ғалаба қозониб, меҳмонда дуранг натижа билан ўз юришингизни давом эттира оласиз" деган сўзларини Юрген Клопп ва унинг жамоаси мисолида кўришимиз ҳам мумкин. 

Аммо, эътиборли томони шундаки, мерсисайдликлар "Бавария"га қарши тўқнашувда "Энфильд"да голсиз дуранг ўйнагани, уларни жавоб баҳси олдидан идеал бўлмаган ҳолатда қолдирганди. Шунга қарамай, жамоа ўз ўйинини мюнхенликларга ўтказа олди. Айни дамда, уй ва сафар ўйини тизимидаги плей-офф ўйинлари жамоа устунлигини таъминлаб бераётган ва ўзига хос характерни шакллантириб улгурган вақтда "қизиллар"га ким рақиб бўлишни хоҳлайди дейсиз? 


3. ЮВЕНТУС

Гуруҳда: 1-ўрин

5 та ғалаба, 3 мағлубият

Тўплар нисбати: 12-6


Туринликлар гуруҳ босқичининг дастлабки 3 ўйинида рақибларига имкон қолдирмаган бўлса ҳам, кейинги 3 турда бироз ишончсиз кўринди ва жамоанинг ЕЧЛдаги сафари узоққа чўзилиши борасида бир қатор шубҳаларни уйғотди. "Ювентус" А Серияда якка ҳукмрон, лекин ҳалқаро майдондаги ўйинларда бундай эмас. Масалан, "Валенсия" ва "Янг Бойс" жамоаларига қарши беллашувларда "кекса сеньора" "иккинчи бўлим жамоаси"га айланди. Плей-офф босқичи эса алоҳида бир мавзу. "Ювентус"нинг ўрнини кўтариб турган фактор — Криштиану Роналду. Португалиялик юлдузнинг туринликлар жамоасида бўлиши, клубнинг ЕЧЛда зафар қучиш коэффициентини юқорилашига сабаб бўлади. Аслида, Аллегрининг ютуғи ҳам мана шунда. Роналду "Атлетико"ни қандай қилиб мусобақадан чиқариб юборгани ҳали ҳам сизнинг ўй-ҳаёлларингиздан чуқур жой олган бўлиши катта эҳтимол. Яна бир бор ёдга олмоқчимисиз? Марҳамат, танлов сизда!

ЕЧЛ. Роналду эффекти: "Ювентус" жуда хотиржам "камбэк" амалга оширди


2. МАНЧЕСТЕР СИТИ

Гуруҳда: 1-ўрин

6 та ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият

Тўплар нисбати: 26-8


"Манчестер Сити" гуруҳ баҳсларини хотиржам ўтказди. Албатта, "Лион" жамоасига қарши "Этиҳад" ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашув бундан мустасно. Жамоа АПЛда ҳукмронлик қилмоқда. Гвардиола учинчи мавсумида ўз фалсафасини сингдира олгани ва яна биз билган тики-така усули "Cити"га кўп ҳолларда қўл келмоқда. Агуэро ва Стерлинг фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказаётгани, Саненинг кутилганидан кўпроқ самарали ўйини, Бернарду Силва марказда ўз асарини қойилмақом яратиши ва бир қатор факторлар манчестерликларнинг ЕЧЛда фаворит бўлишларига замин яратади. Факт шуки, "Манчестер Сити" юқоридаги сўзларни "Шальке"га қарши учрашувда кўрсатиб берди. Исталган клубга тактик жойлашув ва жамоадаги муҳити орқали наъмуна бўла оладиган "Манчестер Сити" ЕЧЛ чемпионлиги учун асосий номзодлардан бири саналади. 


1. БАРСЕЛОНА

Гуруҳда: 1-ўрин

5 та ғалаба, 3 дуранг

Тўплар нисбати: 19-6


"Ўлим гуруҳи"дан қийинчликсиз ўтган каталонияликлар юқори формада ўз иштирокини давом эттирмоқда. Жорий мавсум ЕЧЛда 477 дақиқа ҳаракат қилган Месси 8 та гол уриб, 3 марта голли узатма беришга улгурди. Умуман, олганда, аргентиналик футболчи керакли вазиятларда жамоани етаклай олмоқда. Унинг ҳозирча сўнгги бўлиб турган шедевр ўйинига гап сўз бўлиши мумкин эмас. "Барселона" клубининг навбатдаги рақиби кайси жамоа бўлиши мумкин?


P.S. Юқорида келтирилган маълумотлар орқали ҳеч нарсани исботламоқчи эмасмиз, балки бугун Тошкент вақти билан 16:00да ўтказиладиган қуръа маросимидан аввал клубларнинг имкониятлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтишга ҳаракат қилдик.


Нодир Абдурасулов

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика