Дзюба яна энг яхши деб топилди

9 окт 2018, 22:53
“Зенит” форварди Артём Дзюба Россия премьер лигаси 10-турининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Овоз бериш жараёни “Матч ТВ” ва “Матч Премьер” телеканаллари билан ҳамкорликда ўтказиб келинмоқда. 

Дзюбага 15 185 овоз(52%) берилган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда “Спартак” ҳужумчиси Зе Луиш(6366 овоз, 22%) ва “Локомотив” аъзоси Бенедикт Хёведес(2731, 9%)лар қўлга киритишди. 

“Краснодар”га қарши кечган учрашувда ҳимоячиларни доимий таҳликада ушлаб туриш билан бирга рақиб дарвозасини 1 марта ишғол этди. Бу соврин Дзюба учун ушбу мавсумдаги бешинчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru