Диёр Имомхўжаев "Навбаҳор" ўйинлари нега ТВда қўйилмаётгани ҳақида маълумот берди

Aslanov Jasurbek
27 май 2019, 10:21
ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинлар нега телевиденияда кўрсатилмаётгани ҳақида маълумот берди.

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйинлар Спорт-ТВ орқали атайин кўрсатилмаётгани борасидаги изоҳлар тобора кўпаймоқда

ЎзПФЛ ва Спорт-ТВ "Навбаҳор" иштирокидаги беллашувларни жонли эфирга киритиб келмоқда. Бироқ учрашувга бир неча кун қолганида, клуб ўйин вақтини ўзи учун мақбул соатга белгилашни сўраб, мурожаат билан чиқади. Шунинг эвазига ўз режаларини икки ҳафта аввал ҳал қилиб оладиган Спорт-ТВ бу жамоа иштирокидаги ўйинларни ёзиб олган ҳолда намойиш этишга мажбур бўляпти. Оддий мисол, наманганликларнинг "Андижон"га қарши ўйинлари ҳам жонли эфирда кетиши керак эди. Аммо ўйин вақтини ўзгартиришни сўраб, клубнинг ўзи мурожаат билан чиққан" - дейилади Диёр Имомхўжаев телеграм каналида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: t.me/diyorimamkhodjaev