UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  2 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5

"Динамо"нинг энг яхши футболчиси - мухлислар бўлди" — Рўзиқул Бердиев Янгиликлар

"Динамо"нинг энг яхши футболчиси - мухлислар бўлди" — Рўзиқул Бердиев

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди ва ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида шуни айтишим мумкинки, ҳисобда олдинда бора туриб якунда дуранг қайд этиш бизни қониқтирмади. Чунки ғалабани ушлаб қола олмадик. Бу "Насаф"га хос натижа эмас. Бу бизни бироз ранжитди.

"Динамо" айнан узун паслар орқали ўйнаши ва жарима майдончасига оширмалар орқали вазиятлар яратишини билардик. Аммо гол ўтказилган вазиятда диққатни бирозгина йўқотиш қимматга тушди. 

Тан олиш керак, танаффусдан кейин иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмини жуда ёмон бошладик. Ғалабани илиб кетиш учун вазиятлар етарлича бўлди. Аммо ҳужумларга охирги нуқтани қўйишда оқсадик. "Динамо" жамоаси ҳам ўйинга бўлган эътибори, жиддий ёндошуви ва иштиёқ эвазига яхши ўйнашди. Уларнинг бугунги ўйини натижага мос равишда бўлди. Яъни, жамоа очко олишга муносиб ўйнади. 

Бир очко олдикми ёки икки очко йўқотдикми? Дастлаб айтганимдек, бугун биз қимматли 2 очкони йўқотдик. Чунки ғалабани ушлаб қололмадик. Лекин рақибнинг ўйини якуний натижага мос равишда бўлди. "Динамо"нинг энг яхши футболчиси - мухлислар бўлишди. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлови ва далдаси уларга қўл келди. Стадиондаги муҳит ажойиб бўлди. Тан олиш керак, ҳар иккала жамоа мухлислари яхшигина муҳитни вужудга келтиришди. 

Шароф Муҳитдинов нега кўринмади? ОТЖ йиғинида мазкур футболчи жароҳат олган ва жамоага жароҳатланиб қайтди. Бобир Абдихолиқовда ҳам кичик жароҳат борлиги учун уни захирадан туширдим. Шу боисдан ҳам таваккалга қўл урмадим. Бобир, Шароф ва Азиз сафимизга қайтганидан сўнг "Насаф" янада кучаяди. 

Ғаниев қачон қайтади? Шифокорларнинг маълум қилишича, яқин 20-25 кун ичида Ғаниев умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши мумкин. Ўйлайманки, Азиз тезроқ жамоага қайтади.

Ҳужумчиларимизда бироз совуққонлик етишмади. Бугунги ўйиннинг қадри ва аҳамияти юқори бўлгани учун ҳаяжонланишди. Таркибимиз асосан ёш. шу боисдан ҳам ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашганимизда, қийин пайтда ўйинни ўз қўлига олиб, етакчилик хусусиятларини намойиш этишлари кераклигини талаб қиламан.

Жамоанинг янги мавсумдаги асосий мақсад ва вазифаси эътиборни ёшларга қаратиш, кўплаб иқтидорларни етказиш ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишдан иборат. Жамоа олдига янги мавсумда юқори вазифалар қўйилмайди. Қўйилса ҳам нотўғри бўларди. Чунки ҳозирги клуб олиб бораётган сиёсат ва имконияти чемпионлик, совринли ўринлар ёки кубок учун курашадиган даражага мос эмас. Лекин биз албатта ёш жамоа билан ҳам "Насаф"нинг асл қиёфасини йўқотмасликка, рақобатбардош жамоа тузишга ҳаракат қиламиз. Чунки қўл остимда жуда кўп ёшлар, истеъдодлар бор. Ҳали жароҳатдаги футболчилар қайтишса, жамоа янада кучаяди. Бунга эса озгина вақт керак. Бугунги баҳс мавсумдаги илк ўйин. Балки бугун жуда мазмунли ўйин намойиш этмаган бўлишимиз мумкин, аммо умумий олганда, жамоам кўрсатган футбол менга ёқди. "Насаф" тутган йўл яқин келажакда ўз мевасини беради. 

Рақибнинг ожиз нуқтаси? Биз улар жисмоний тарафлама 90 дақиқа ўйнай олмасликларини билардик. Эътибор берган бўлсангиз, ўйин охирида ташаббус бизнинг қўлимизда бўлди", - деди Рўзиқул Бердиев. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси Самарқандда "Динамо" билан дуранг натижасига имзо чекишди.

Динамо

Амиржон Сафаров - 51'

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Дилшод Саитов - 12'

45'
90'
51'  Амиржон Сафаров
51'  Сардор Эминов
62'  Шоҳруҳ Эшбўтаев (Ботирали Эргашев)
66'  Дамир Темиров (Жасур Азимов)
77'  Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев)
82'  Ҳакимжон Аламхонов
12'  Дилшод Саитов
12'  Хуршидбек Мухторов
71'  Ойбек Бозоров (Бобир Абдихолиқов)
79'  Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев)
90'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика