Суперлигага олиб чиққан мураббий билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи бўлган "Динамо" Ҳаким Фузайлов билан дўстона хайрлашди
17 дек 2021 15:20
Янгиликлар
Суперлигага олиб чиққан мураббий билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи бўлган "Динамо" Ҳаким Фузайлов билан дўстона хайрлашди
«Динамо» ПФК билан тузилган бир йиллик шартномаси якунига етгач, жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайлов клуб билан дўстона хайрлашди.
Тожикистонлик тажрибали мутахассис қўл остида «Динамо» жамоаси 2021 йилги мавсум якунларига кўра Про лигадан Суперлигага йўлланма олди. Самарқандда ўтган навбатдаги муваффақиятли фаолияти учун Ҳаким Қаюмовичга миннатдорчилик билдириб, кейинги ишларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
«Динамо» ПФК раҳбарияти айни дамда бир қатор мутахасссислар билан музокара олиб бормоқда. Янги бош мураббий масаласида келишувга эришилса, клуб расмий сайтида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Самарқанд клуби "Суперлигага олиб чиққан мураббийлар штаби билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштиргани" ҳақида хабар берганди: «Динамо» матбуот хизмати: «Мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши ҳақидаги хабарлар асосга эга эмас»
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар