UZ

Сўнгги янгиликлар

04:10“Вольфсбург” Бундеслига “прописка”сида қоладиган бўлди  1 03:43ОЧЛ. 1/8 финал. Икки “Ал Аҳли” ўйинида Саудия жамоаси устун  0 02:55ОЧЛ. 1/8 финал. “Ал Айн” ўз уйида “Истиқлол”ни “сочиб” ташлади  4 01:50Алекс Сандро: “Реал” фақат Роналдудан иборат эмас”  3 01:25Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 01:00Верратти: “Янги мавсумда ҳам “ПСЖ”да қолсам керак”  1 00:35"Оқ-тепа". Яна дуранг...  1 00:05“Барселона” президенти: “Вальверде жамоа услубига мос тушади”  7 23:45ФОТО. Стротман “Рома” билан шартномасини 2022-йилгача узайтирди  0 23:20Аллегрининг фикрича, ЕЧЛ финалида “Реал” фаворит  11 23:00Расман. Эрнесто Вальверде “Барселона” бош мураббийи!  32 21:59"Хаддерсфилд" - Англия премьер-лигасига чиқди  11 21:20Дибала шуғулланишнинг ғалати услубидан фойдаланмоқда  11 20:58"Манчестер Сити" "Бенфика" дарвозабони учун рекорд даражада пул таклиф қиладими?  4 20:35Соғлом турмуш - фаровон ҳаёт гарови  0

11 окт 11:49
Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: "Мундиалга тайёрмиз"

Бугун, 11 октябрь, жума куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
“Жаҳон чемпионатига қадар ҳар ойда гоҳ хориж, гоҳ Тошкентда йиғин ўтказдик. Жами 10та йиғин ташкил этилди, шулардан 5таси хорижда бўлди. Сўнггиси Испанияда бўлиб ўтди у ердаги рақибларимиз жиддий бўлди. Ўйлайманки бу ўйинлар ва машғулотларимиз мундиалда ас қотади”, - дейди Дилшод Нуралиев.

- Осиё чемпионатидан кейин нечта футболчини синаб кўрдингиз?
- Олий лига қошидаги ёшлар жамоаси ва биринчи лигани мунтазам кузатдик. Январь ойини ўзида 23 нафар футболчини кўрдик ва у ерда терма жамоа талабига жавоб берадиганларни олиб қолдик. Испаниядаги сўнгги йиғинда ҳам битта футболчини кузатдик. Жами 75 нафар футболчи Осиё чемпионатидан кейин синовдан ўтказдик. Йўқотишлар ҳам бўлди. Шундан келиб чиқиб 21 нафар футболчи номзодида тўхтадик. 5 нафар футболчимиз жароҳат туфайли сафдан чиққани ёмон бўлди. Ҳамдамов ва Шукуров бироз тузалдилар. Илҳом Абдуғаниев шифокорлар рухсат беришмади. Жамоамизнинг вице-сардори Муҳиддин Одиловнинг ҳам жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Улуғбек Давлатов ҳам жиддий йўқотиш.

- Осиё чемпионлари олдига ЖЧда қандай вазифа қўйиляпти?
- Финалда биздан мағлубиятга учраган Япония 2 дақиқа ўтар-ўтмас ўзини тутиб олди ва бизни табриклаб кетишди. Чунки бу ёш миллий терма жамоа учун пойдевор бўлиши керак ва натижани деб катта босим остида қолиш керак эмас. Ўз вақтида Нестеров, Жепаров ва Турсуновлар ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган, ўша вақтда натижа бўлмаган аммо улар ҳозир терма жамоа аъзолари. Асосий вазифа миллий терма жамоа учун муносиб ўйинчи бўлиб етишиш.

- Рақибларни ўрганиш қандай кечяпти?
- Жамоаларни ўргандик баъзиларини дискини, баъзиларининг ўйинини стадиондан кўрдим. Бу ўйинларда кимда катта иштиёқ бўлса ўша ғалаба қозонади.

- Ўтиш босқичида йигитларни характерида ўзгариш бўлмаяптими?
- Бу сиз бўлмайди. Буни яхши тушунган ҳолда футболчилар билан тинмай ишлаяпмиз. Ёрдамчилар ҳам кўмаклашишяпти. Бу ёшда кимдир севиб қолади, кимдир уришиб қолади.

- Аргентина билан ўйиндан келиб чиқиб ҳакамлар Ўзбекистонга қарши қарорлари кўп бўлди. Биз ҳақи жаҳон футболида бренд сифатида шакилланмаганмиз. ЖЧда бу қимматга тушиши мумкин 50/50 вазиятда ҳакам рақиб фойдасига қарор чиқариши мумкин. Бу борада футболчилар билан ишланяптими?
- Бу борада Испания катта тажриба мактаби бўлди. Биз бундай ўйинга қарши курашишни ҳам ўргандик. Масалан, Аргентина футболчилари тупуришгача бордилар аммо ҳакам беэътибор бўлди.

- Испанияда биронта ўйинда ҳам гол ура олмаганимиз сизни хавотирга солмаяптими?
- Албатта бу мени ҳам футболчикарни ҳам хавотирга солди. Муҳиддин Одиловдан кейин 10та ҳужумчини синадик натижа паст. Битта футболчини номини айтмайман жамоасида жуда кучли ўйнаяпти. Лекин терма жамоага келганда натижа йўқ. Терма жамоа ва клуби ўртасидаги ўйин ўртасида катта фарқ бор. Бу нарса аввалдан бор.

- Балки бу 1-лигада келишилган ўйинлар сони кўплигидандир. Келишилган ўйинда мен ҳам гол ура оламан (Нодирхўжа Юлдашев)
- Очиғи 1-лигада бу ҳақда ахборотга эга эмасман. Лекин тан олиш керак 1-лига савияси бу ёш жаҳон чемпионати учун паст.

- Осиё чемпионатида Акобир Тўраев гуруҳ ўйинларидан кейин ўзини кўрсата олганди. Бу сафар ҳам кашфиётингиз борми?
- Топдим деб ўйлайман. Буни энди ўйинлар кўрсатади.

- Фирдавс Асадов ҳақида...
- Япония билан ўйинда синаб кўрдик ва унга махсус дастур бердик. Кейин бу бола “Бунёдкор” академиясига таклиф қилинди ва 2 ойдан кейин у ердан ҳам кетди. Бир йил футболдан четда юрди, Усмон Тошевгина уни ўз жамоасига чақирди. Унинг биргина айби термадаги қолган ҳужумчилар ундан устун. Асадовга келажакда омад тилайман.

- Алоҳида умид билдираётган футболчингиз борми?
- Ўйинчиларнинг барчасидан умидим катта.

- Терма жамоаларни гуруҳдан чиқишига ўрганиб қолдик. Агар бу сафар чиқа олмасак бу фожеа бўладими?
- Аввало яхши ният қилиш керак. Ҳаммамиз яхшиликни ўйлайлик сизга ҳам, бизга ҳам, футболчиларга ҳам яхши бўлади.

- 10 йил аввал Осиё чемпионатига кетаётганларида ном қозонган футболчилар бўларди. Олий лига вакиллари бўларди. Ёки 1995 йида туғилган футболчилардан тузилган терма жамоани олсак. Ҳар бир терма жамоани шахси бўларди. Бугун олий лигадан ёш терма жамоалардан ойинчи йўқ.
- Бизда чизиқ бўйлаб ўйинчилар бор. Ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳам яхши футболчилар жамланишган.

- Саволни бироз ўзгартирсак. Тўғри сиз клубларни мажбурлай олмайсиз ўйинчини асосий таркибга қўй деб айта олмайсиз. Бугунги йигитларни савиясидан келиб чиқиб олий лигада ўйнаб кета оладиларми? Балки ПФЛни мажбурлаш керакдир олий лигада битта 19 ёшгача ўйинчи бўлсин деб.
- Ҳеч бўлмаса Олий лигада ёшлар мусобақасини 17-19 ёшларгача қилиш керак. Ёшларга ҳамма ҳам эътибор бермаяпти. “Пахтакор” мисолида кўрдикку, имкон берса яхши ўйинчилар кўп.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” ...  150
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: