Диего Марадона: “Инфантино билан Мессининг дисқвалификацияси бўйича гаплашмоқчиман”

Aslanov Jasurbek
31 мар 2017, 02:31
Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Лионел Мессининг 4 та учрашувга четлатилиши борасида ўз фикрларини билдирди.

“Мессига жуда қаттиқ жазо қўлланилди. Америка футболида одатда қўл билан гапирилади. Месси ва қанот ҳаками ўртасида нималар бўлганлиги кўриниб турганди.

Мессининг Боливияга қарши баҳсда майдонга тушмаганлиги терма жамоа мағлубиятининг асосий сабабларидан бири бўлди. Бу худди Португалия термасидан Роналдунинг четлатишдек гап.

Бу борада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан гаплашмоқчиман. Чунки бу футболчи учун жуда оғир жазо.

Мен бир неча бор Мессига қўнғироқ қилдим, аммо жавоб ололмадим. Лео яхши йигит. У ҳар қандай тўсиқларга қарамай, машғулотларда ишлашда давом этмоқда”, дея Марадона сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com нашри.

29 ёшли “Барселона” ҳужумчиси Чилига (1:0) қарши кечган баҳсда қанот ҳакамини ҳақорат қилди. 4 та ўйиндан четлатилишдан ташқари у 9350 евро жарима ҳам тўлайдиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›