Диего Коста: "Ҳакамлар мени ёқтиришмайди"

Aslanov Jasurbek
19 фев 2018, 17:00
"Атлетико" ҳужумчиси Диего Коста "Атлетик"ка қарши кечган ЛаЛиганинг 24-тур учрашуви (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Атлетико" ўз майдонида рақибларга етарлича муаммо туғдира олади. Ҳозир яхши формадамиз.

Менга нисбатан қўполлик ишлатилди ва пенальти бор эди деб ўйлайман. Дарвозага зарба бермоқчи эдим, бироқ "Атлетик" футболчиси оёғим остига "шўнғиди". Бу мувозанатимга таъсир қилди. Пенальти белгиламаслик - ҳакамнинг қарори. Эътироз билдирмоқчи эмасман" - дейди ҳужумчи.

Коста офсайд аниқлаган ҳакамга эътирози учун олган сариқ карточкаси ҳақида ўз фикрини айтди.

"Сизлар ҳаммасини биласиз. Ҳакамлар мени ёқтиришмайди ва буни ўзгартиришнинг иложи йўқ.

Реферилар, ҳаммаси ҳам эмас, менга майда қўполлликлар учун ҳам карточка кўрсатишади. Ҳакамда мени огоҳлантириш учун жиддий нияти бор эди. Бу ҳақда кўп ўйлашдан фойда йўқ.

Агар ўша вазиятни қайта кўрсангиз, қўпол оҳангда эътироз билдирганим йўқ. Шунчаки ҳакам карточка кўрсатмоқчи эди" - дейди футболчи.

Учрашувни Хосе Луис Гонсалес Гонсалес бошқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: beIN Sports