​Диего Годин “Интер” билан келишувга эришди

7 янв 2019, 07:45
Уругвайлик ҳимоячи “Интер”га ўтади.

“Атлетико Мадрид”нинг 32 ёшли ҳимоячиси Диего Годин мавсум сўнгида эркин агентга айланади. Ва у “Интер” клуби сафига бориб қўшилади. Годин миланликлар билан 2+1 кўринишида шартнома имзолайди. У йилига 4,5 млн евро маош олади. Бонуслар билан ҳисоблаганда эса йилига 6 млн евро топиши мумкин бўлади.

Мазкур трансфердан футболчининг агентлари камида 5 млн еврога эга бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports